Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«НТВ Плюс» шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол фанатлари билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Узрепорт ТВ” телеканали орқали Европа Чемпионлар лигасининг ўйинлари “жонли” эфирда намойиш этилмоқда.

3-тур ўйинларини шарҳлаб бориш учун Россиянинг таниқли спорт журналисти Денис Казанский ташриф буюрди. У мамлакатимиздаги футбол мухлислари билан яқиндан танишиш ва фикр алмашиш мақсадида бир гуруҳ фанатлар билан учрашув ўтказди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Денис Казанский Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби мухлиси ҳисобланади. Шу сабабли “Узрепорт ТВ”нинг анжуманлар залида “Манчестер Юнайтед” мухлислари билан ўтган учрашув Казанский учун ҳам жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Мухлислар таниқли спорт шарҳловчисига Европа Чемпионлар лигаси, Англия футболи, жумладан, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, унинг фикрлари билан қизиқишди. Шунингдек, суҳбат давомида шарҳловчилик касби мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди.

Казанский шарҳловчилик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида фикр юритар экан, ўзининг фаолиятида рўй берган қизиқарли воқеалардан мисоллар келтириб ўтди.

Ўзларининг севимли шарҳловчилари билан бўлиб ўтган мазкур учрашув ўзбекистонлик футбол мухлисларида катта таассурот қолдириб, улар учун унутилмас воқеага айланиши табиий.

Учрашув сўнггида мухлислар Денис Казанскийга миллий қадриятларимиз акс этган эсдалик совғалар тақдим қилишди ва биргаликда фанатлар қўшиғини куйлашди.

Манба: www.uzreport.uz
Киритилди: 14:53, 22.10.2015.
Ўқилди: 4440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик