Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Қизилқум» — «Локомотив» учрашувини пойтахтлик Бахтиёр Намозов бошқаради

Баҳо:
+ | -

Яна тўртта турдан сўнг, Ўзбекистон XXIV  миллий чемпионати олий лига жамоалари баҳсларига якун ясалади.

Тақвимга кўра, йигирма еттинчи тур ўйинлари 25 октябрь куни бошланади. Шу куни мухлислар «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод), «Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) жамоалари учрашувига гувоҳ бўлишади.

Қолган бешта учрашув эса 26 октябрда ўтказилиши белгиланган. Унда «Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган), «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Нефтчи» (Фарғона), «Қизилқум» (Навоий) – «Локомотив» (Тошкент), «Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент), «Пахтакор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) жуфтликлари майдонга тушади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига мувофиқ, Навоийда бўладиган «Қизилқум»  – «Локомотив» жамоалари баҳсини ФИФА рефериси, пойтахтлик Бахтиёр Намозов бошқариб боради.

Унга лайнсменлар пойтахтлик Руслан Серазитдинов ҳамда Санжар Шоюсуповлар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси доирасидаги учрашув бош ҳаками ва асосий таркиблар ўйини захира ҳаками этиб, қаршилик Комилжон Расулов тайинланган.

Учрашувларни Республика тоифасидаги ҳакам пойтахтлик Арслон Ҳотамов кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви Кармана туманидаги “Қизилқум” ПФК қошидаги БЎФМ стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 25 октябрь куни соат 15.00 да бошланади. «Қизилқум»  – «Локомотив» жамоалари асосий таркиблари баҳси эса 26 октябрь куни соат 17.00 да старт олади. Бу ўйин Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 16:44, 22.10.2015.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик