"Палермо" президенти Маурицио Дзампарини жамоанинг соиқ ҳужумчиси Пауло Дибала "Ювентус"да бош мураббий Массимилиано Аллегрининг ишонч билдирмаётгани туфайли очилмаётганини таъкидлади.
"Дибала Аллегри қўл остида аста-секин ҳалок бўлмоқда. Пауло деганда футбол кўз олдимга келади, "Юве" мураббий деганда эса - йўқ. Дибала ўнг қанотга ўтиб турса яхши бўларди ва Месси каби шаблонсиз ўйнаши керак.
Аллегри Контенинг ишини бузмоқда. Унинг ғоялари ғалати. "Боруссия" М билан ўйинда ўзи учун тақдим этилган 7 дақиқада Дибала нимага қодирлигини кўрсатди.Пауло Манчини каби мутахассис қўл остида кўпроқ ўйнаган бўлар эди", - дейди Дзампарини.