Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Саралашнинг арифметик қиёфаси

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, ўтган ҳафта «Евро-2016» финал босқичида иштирок этадиган аксарият жамоалар номи билан танишдик. Умуман олганда, бу галги кўҳна қитъа чемпионати саралаш баҳслари кутилмаган воқеаларга бой тарзда кечди. Айниқса, Голландия термасининг йирик мусобақадан четда қолиши, аксинча, Албания, Уэльс ҳамда Исландия сингари термаларнинг турнир йўлланмасини қўлга киритишлари кўпчиликни ажаблантиргани бор гап. Бугун айнан Европа чемпионати саралашининг рақамлардаги аксига назар ташлаймиз.

0 - Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас сўнгги тур доирасида Украина термасига қарши ўйинда пенальтидан фойдалана олмади. У шу пайтга қадар терма жамоа таркибида жами 4 марта пенальти тепган бўлса, уларнинг бирортасини ҳам дарвозага аниқ йўллай олмаган. Албатта, ўйиндан кейинги пенальтилар серияси бундан мустасно. Испания термасида  энг кўп пенальтидан фойдалана олмаган футболчи - бу Давид Вилья. У жами 5та пенальтини кўкка совурган.

1 - Чехияга қарши ўйинда Робин ван Перси ўз дарвозасига гол уриб қўйди. 2005 йили Италияга қарши ўйинда Рон Влаар ўз посбонини ранжитганди. Шундан буён бу Голландиянинг илк автоголидир.

3 - Сўнгги тур доирасида Голландия терма жамоаси ўз майдонида Чехияга ютқазиб қўйди. Бундан аввал голландлар шу тариқа Исландия ва АҚШ терма жамоаларига мағлуб бўлишганди. Лолалар юрти вакиллари сўнгги марта 1961 йили ўзлари мезбонлик қилган ўйинни кетма-кет 3 марта бой беришган. Ўшанда уларни Мексика, Бельгия ва Венгрия терма жамоалари таслим этишганди.

5 - Аъзолари сони 24тага етказилган Евро-2016да 5та терма жамоа дебют қилади: Исландия, Ш.Ирландия, Уэльс, Албания, Словакия.

13 - Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски саралаш баҳсларининг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг ҳисобида 10 учрашувда 13та гол бор. 27 ёшли ҳужумчи Гибралтар термасига қарши баҳсда «покер», Грузия билан бўлган ўйинда «хет-трик», икки марта «дубль» (Гибралтар ва Шотландия) ва яна икки ўйинда биттадан гол муаллифига айланган (Германия ва Ирландия).

32 - Голландия термаси йўлланмани қўлга кирита олмади. Улар «А» гуруҳида 4-ўринда қолиб кетдилар ва ҳатто «плей-офф»да иштирок этиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлдилар. Шу тариқа, 1984 йилдан буён илк марта қитъа чемпионати Голландия терма жамоасисиз ўтиши аниқ бўлди.

37 - Кевин Де Брюйне (Бельгия) евросаралаш доирасидаги ўйинларда рақиб жамоалар дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратиш бўйича рекорд натижа қайд этди. 24 ёшли хавбек жами 37та голли вазиятни юзага келтирган. Шуларнинг 3тасида унинг узатмаларидан кейин рақиб дарвозаси ишғол қилинган. Де Брюйне 10та ўйинда 5та тўп киритди ва жамоадоши Эден Азар билан Бельгиянинг Евро-2016 саралашидаги энг яхши тўпурарига айланди.

50 - Туркия чемпионати етакчиларидан бири «Фенербахче» клуби ҳужумчиси Робин ван Перси сўнгги тур учрашувида гол уриб, Голландия терма жамоаси тарихида 50та гол урган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун у 101та учрашувда майдонга тушиши талаб этилди. Тўпурарлар пойгасида 2-ўринда Клас-Ян Хунтелаар (42), 3-ўринда эса Патрик Клюйверт (40) боришмоқда.

Захира ўриндиғи вакиллари урган голлар бўйича:

6 - Англия; 5 - Чехия; 4 - Испания, Голландия, Хорватия, Швейцария; 3 - Венгрия, Германия, Дания, Ирландия, Словения, Украина; 2 -  Австрия, Албания, Босния ва Г., Македония, Польша, Россия, Словакия, Финляндия; 1 - Бельгия, Болгария, Гибралтар, Греция, Исландия, Исроил, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Норвегия, Озарбайжон, Португалия, Руминия, Туркия, Уэльс, Ш.Ирландия, Шотландия, Эстония.

------------------------------------------

Голлар хронометражи

Дақиқалар                       Голлар

1-15                                    83

16-30                  96

31-45                  104

Қўшимча вақт (1-бўлим)                9

46-60                  106

61-75                  112

76-90                  128

Қўшимча вақт (2-бўлим)                37

Жами:                   675

 

Турнир кўрсаткичлари

 

Тўпурарлар: 13 - Левандовски (Польша); 9 - Мюллер (Германия, 1); 8 - Дзюба (Россия, 1), Ибрагимович (Швеция, 1); 7 - Бэйл (Уэльс), Жеко (Босния, 1), Лафферти (Ш. Ирландия), Руни (Англия, 4), С.Флетчер (Шотландия), Янко (Австрия); 6 - Милик (Польша), Новакович (Словения, 1), Перишич (Хорватия), Г.Сигурдссон (Исландия, 2), Уэлбек (Анг­лия).

Автоголлар: Арлаускис (Литва, 2), Айрапетян (Арманистон), Бедварссон (Исландия), Бодуров (Болгария), Бролли (Сан-Марино), Бургмайер, Бюхель (иккиси Лихтенштейн), ван Перси (Голландия), делла Валле (Сан-Марино), Жуниор (Кипр), Клаван (Эстония), Кьеллини (Италия), Мартинович (Беларусь), Минев (Болгария), О`Ши (Ирландия), Оганесян (Арманистон), Пачовски (Македония), Д.Перес (Гибралтар), Раку (Молдова), Содиқов (Озарбайжон), Сантос (Гибралтар), Хендерсон (Англия), Хубутия (Грузия), Хуммельс (Германия), Чорлука (Хорватия).

Ассистентлар: 6 - Владимир Вайсс (Словакия), Аркадиуш Милик (Польша), Сенад Лулич (Босния ва Г.); 5 - Шердан Шакири (Швейцария)

Сариқ карточкалар: 6 - Халлур Ханссон (Фарер ор.); 5та - Марсио Виейра (Андорра), Александр Мартинович (Беларусь), Мартин Шкртел (Словакия), Атли Григерсен (Фарер ор.)

Қизил карточка: 1та - 45 футболчи

Энг кўп гол урган жамоалар: 33 - Польша, 31 - Англия, 24 - Бельгия, Германия, Швейцария.

Энг кам гол урган жамоалар: 1 - Сан-Марино, 2 - Гибралтар, Лихтен­штейн, 3 -Мальта

Энг кўп сариқ карточка ишлаган жамоалар: 37 - Андорра, 33 - Венгрия, 30 - Фарер ор., 29- Люксембург

Энг кам сариқ карточка ишлаган жамоалар: 9 - Гибралтар, 10 - Германия, 11- Россия, Швейцария

Энг кўп қизил карточка ишлаган жамоа: 3 - Хорватия

Қизил карточка олмаган жамоалар - 17та. Уларнинг орасида Испания ва Англия каби етакчи терма жамоалар ҳам бор.

Энг кўп қўполлик ишлатган жамоа­лар: 158 - Андорра, 157 - Болгария, 155 - Люксембург, 152 - Швеция, Беларусь, Словакия.

Энг кам қўполлик ишлатган жамоалар: 91 - Германия, 95 - Гибральтар, Исроил, 98 - Португалия, 99 - Шотландия, 100 - Испания.

Энг кўп қўполлик ишлатган футболчилар: 28 - Перпарим Хетемай (Финляндия), 27 - Ли Каскиаро (Гибральтар), 26 - Юрий Кучка (Словакия), Хал Робсон-Кану (Уэльс)

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 36 - Дмитрий Назаров (Озарбайжон), 35 - Перпарим Хетемай (Финляндия), Евгений Коноплянка (Украина), 31 - Георгия Миланов (Болгария).

Энг кўп «офф-сайд»га тушиб қолувчилар: 13 - Харис Сеферович (Швейцария); 11 - Криштиану Роналду (Португалия), 10 - Пако Алькасер (Испания), Марко Арнаутович, Марк Янко (иккиси Австрия).

Амалга оширилган пенальтилар сони: 60та

Амалга оширилмаган пенальтилар сони: 19та

Энг қўпол ўйин: 2015 йил 11 октябрь, Сербия - Португалия, 7та сариқ - 2та қизил карточка, 29та қўполлик.

Энг интизомли ўйин: 2015 йил 7 сентябрь, Албания - Португалия, 3та сариқ, 34та қўполлик.

Дарвоза томон аниқ зарба бериш бўйича етакчилар: 25 - Роберт Левандовски (Польша), 24 - Гарет Бэйл (Уэльс), 23 - Уэйн Руни (Англия), 18 - Томас Мюллер (Германия)

Дарвоза томон ноаниқ зарба бериш бўйича етакчилар: 21 - Гарет Бэйл (Уэльс), 17 - Тони Кроос (Германия), 16 - Уэйн Руни (Англия), Эдин Жеко (Босния ва Г.)

«Пас»ларнинг аниқлиги бўйича етакчи жамоалар: 92 фоиз - Испания, Германия, 91 фоиз - Голландия

«Пас»ларнинг аниқлиги бўйича энг қуйи ўриндаги жамоалар: 60 фоиз - Андорра, 67 фоиз - Сан-Марино, 76 фоиз - Гибралтар.

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчилар (фоиз ҳисобида): 67 - Испания, Германия, 65 - Голландия.

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтана олмайдиганлар (фоиз ҳисобида): 26 - Андорра, 32 - Сан-Марино, 34 - Гибралтар.

Энг кўп ўйинларда ишлаган ҳакамлар: 6 - Марк Клаттенбург, Феликс Брих, Милорад Мажич

Изоҳ: Мазкур кўрсаткичлар 2015 йил 14 октябрь ҳолатига кўра келтирилган.

Манба: InterFutbol газетаси

Киритилди: 11:43, 23.10.2015.
Ўқилди: 3389 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.