Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Викторина. 4-тур саволлар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz сайтида Викторина ўйинининг 4-тури старт олади.

 

Викторина 10 турдан иборат бўлиб, ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 20:00 – 22:00 оралиғида ўтказилади. Ҳар бир турда 10 тадан савол берилади.

 

Ҳар бир саволга биринчи бўлиб тўғри жавоб берган иштирокчи 3, иккинчи бўлиб аниқ жавоб йўллаган 2 ва учинчи бўлиб топган қатнашувчига 1 очкодан берилади. Тўртинчи ва ундан кейинги аниқ жавоб топганларга очко қўшилмайди.

Битта иштирокчи бир саволга фақатгина бир марта жавоб ёзиши мумкин.

Демак, Фурқат Юсупов томонидан тайёрланган биринчи тур саволлари билан танишинг

1. Терма жамоаси билан бирор маротаба ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаган, бироқ “Олтин тўп”ни қўлга киритган футболчи ким?
2. Деннис Бергкамп, Александр Кержаков, Паола Геррероларнинг қандай ўхшаш томонлари бор?
3. Бразилиялик футболчи Леонидас да Силва футболда қайси усулда илк голни урган футболчи сифатида тарихда қолган?
4. Профессионал эркаклар жамоасини бошқарган илк аёл мураббий ким?
5. Қайси бош мураббий бошқарган жамоалар қаторасига икки мавсум Премьер лигадан тушиб кетган?
6. 2002-йилги жаҳон чемпионатида бир дақиқа ҳам ўйнамай туриб, сариқ карточка олган футболчини топинг.
7. Аргентиналик ва уругвайлик икки футболчи бир бирига божа ҳисобланишади. Бу қайси футболчилар?
8. У фаолияти давомида 300 дан ортиқ голлар урган. Шу голларнинг атиги 6 тасини ўнг оёғида урган. Гап қайси футболчи ҳақида кетмоқда?
9. Россия чемпионатида тўртта клуб билан биринчи дивизонга тушиб кетган футболчи ким?
10. Тўйини ўтказиш учун клуб раҳбарларидан руҳсат ола билмагач, майдонга чиққанидан кейин, ҳакамниҳақорат қилиш орқали учрашувда озод бўлиб, тўйига равона бўлган футболчи ким?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:59, 23.10.2015.
Ўқилди: 5073 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик