Германия чемпионатининг 10-турида “Кёльн” устидан ғалаба қозонган (4:0) “Бавария” ўзига хос рекорд ўрнатди.
Гап шундаки, Мюнхен суперклуби чемпионатнинг дастлабки 10 та турида 33 та гол ура олган илк жамоа бўлди. Бунга қадар “Бавария”нинг (1976-77) ўзи ва “Айнтрахт” (1974-75) жамолари шунча ўйинда 32 та гол ура олишган эди.
Бундан ташқари “Бавария” 10 та турнинг барчасида ғалаба қозонган Германиянинг ягона клубига айланди. Бу муваффақият клуб учун Бундеслигадаги 1000-ғалаба бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “кучли бешлик” чемпионатлари тарихида Англиянинг “Тоттенхем” клуби дастлабки 11та турда ғалаба қозонган клуб сифатида ҳозирча энг яхши стартни амалга оширган жамоа бўлиб турибди.