Украинанинг "Ворскла" жамоаси аъзоси, ўзбекистонлик 28 ёшли футболчи Санжар Турсунов 27 октябрь куни Одессанинг "Черноморец" жамоасига қарши кечган Украина Кубогининг нимчорак учрашуви вақтида ирқчилик муносабатига дуч келди.
Полтаваликлар вакили, Турсуновнинг жамоадоши Артём Громовнинг гувоҳлик беришича, ўйиннинг 56 дақиқасида асли "Динамо" жамоаси тарбияланувчиси, ҳозирда "Черноморц"да ҳаракат қилаётган 25 ёшли футболчи Дмитрий Коркишко Санжар Турсуновни "қора" деб атаганидан кейин улар ўртасида муштлашув бошланишига бир бахя қолган.
"Киев"да қора танли мухлиснинг мухлислар томонидан калтакланиши воқеасидан кўп ўтмасдан, яна бир кўнгилсиз воқеа бўлди. Бу жуда ёқимсиз ҳолат. Бунинг учун Коркишкони майдондан ҳайдаш керак эди. Ҳа, Турсунов ҳам бу тўқнашувда қўпол ҳаракат қилган бўлиши мумкин, лекин бунга жавобан "қора" сўзини ишлатмаслик керак эди", дейди Громов "Футбол 1" каналига берган интервьюсида.
"Ворскла"нинг "Черноморец"га қарши ўйинида ҳисоб очилмаган, лекин жамоа Украинанинг чорак финалига чиққан. Биринчи ўйинда полтаваликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.