Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Динамо" "Спартак" мухлисини майдонда урган журналист Дерунец билан ҳамкорликни тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Динамо" жамоаси раҳбарияти жамоа ўйинларини клуб телевидениеси орқали шарҳлаб борувчи журналист Дмитрий Дерунец билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди.

"Динамо" клубида жамоанинг "Спартак"ка қарши ўйини танаффусида рўй берган воқеа, журналист Дерунецнинг рақиб жамоа мухлиси билан жанжаллашгани муҳокама қилинди.
Натижада, "Динамо" ўйинларини тв ва радио орқали трансляция қилишга масъул "Спорт БИТ" компаниясига Дерунецни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма бериш қарори қабул қилинган.

"Динамо" жамоаси футбол жамоатчилигидан бу хунук воқеа учун узр сўраган ва бундан кейин бундай воқеалар бўлмаслиги чоралари кўрилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «Спорт FM» радиоканали ва «Динамо-ТВ» канали шарҳловчиси бўлган таниқли журналист Дмитрий Дерунец «Динамо» жамоасининг «Спартак»ка қарши ўйини танаффуси вақтида рақибларнинг майдонга тушиб келган мухлисига ҳамла қилганди.

Бу жанжални стадион ходимларидан бири тўхтатиб, мухлисни ташқарига олиб чиққан, лекин журналист ўз ҳаракатларини давом эттириб, мухлиснинг ортидан келиб тепганди. Бу эса "Спартак" мухлисларининг ғазабини қўзғаган, улар журналистга турли буюмлар улоқтиришган.

Россия футбол уюшмаси раҳбари бу воқеага муносабат билдирар экан, Дерунецнинг футбол соҳасида ишламаслигини исташи ҳақида айтиб ўтган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:35, 28.10.2015.
Ўқилди: 2191 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.