Украина Кубогининг чорак финал босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ворскла” жамоаси ушбу босқичда “Шахтёр”га қарши баҳс юритади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 2 декабр куни бўлиб ўтса, жавоб баҳси келаси йилнинг 2 март санасига белгиланган.
1/4 финал жуфтликлари:
"Ворскла" (Полтава) - "Шахтер" (Донецк)
"Александрия" - "Динамо" (Киев)
"Волинь" (Луцк) - "Заря" (Луганск)
"Сталь" (Днепродзержинск) - "Днепр" (Днепропетровск)