Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз “Навбаҳор”ни обрўси ва шаъни учун бор жон жаҳдилари билан курашишмоқда"

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Сўнгги ўйинларда йигитлар ирода кўрсатишмоқда. Бугун ҳам олдимизда муҳим ўйин турганди. Негаки, ғалаба қозониш орқали еттинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор эди. Бундан ташқари кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижалар қўлга киритиладиган бўлса олтинчи поғонага кўтарилиш учун ҳам имкон туғиларди. Шу сабабли, йигитлар бугун бор кучлари билан ўйнашди. Ҳисоб 2:0 бўлгач, футболчиларимиз қайсидир вазиятларда бўшашишди, айрим ҳолларда эса кутилмаган тўп йўқотишларни содир этишди. Баъзида эса бир-бирларини тушунмай индивидуал тарзда ҳаракат қилишга берилиб кетишди. Бу эса рақибни жаримадан гол уришига олиб келди. Бундан ташқари захирадан сафга қўшилган футболчиларимиз ҳам ўйинни биз кутганчалик кучайтира олишмади. Шунинг ҳисобига бирозгина устунлик меҳмонлар тарафига ўтиб кетди. Айнан шу ҳол баҳс якунини хавотирли тарзда ўтишига сабаб бўлди. Лекин, юракдан намойиш этилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Футболчиларимиз “Навбаҳор”ни обрўси ва шаъни учун бор жон жаҳдилари билан курашишмоқда. Ўз навбатида қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз аъзолари номидан мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:58, 30.10.2015.
Ўқилди: 2800 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.