Бугун ОФК кубоги-2015 ғолиби аниқланди. Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ОФК кубоги-2015 финал баҳси якунланди. Унда Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби Малайзиянинг “Жоҳор Дарул Таъзим” жамоаси билан тўқнаш келди.
Асосан меҳмон клуб устунлигида ўтган матч тақдирини Леандро Веласкез томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Жоҳор Дарул Таъзим” ўз тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақада зафар қучишга муваффақ бўлди.
Натижада “Жоҳор” ОФк кубогида ғалаба қозонган 9-клубга айланди. Таъкидлаб ўтамиз, мазкур мусобақада илгари “Ал Жаиш” (Сурия), “Ал Файсалий” (Иордания) (2 марта), “Шабаб Ал Ордон” (Иордания), “Ал Муҳаррақ” (Баҳрайн), “Ал Кувайт” (Кувайт) (3 марта), “Ал Иттиҳод” (Сурия), “Ал Қодисия” (Қувайт) ҳамда “Насаф” (Ўзбекистон) жамоалари бош совринга эга чиқишган.