Италиялик тажрибали мураббий Фабио Капелло "Челси"га янги бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин. Унинг ўзи шундай истаги ҳақида билдирган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатган.
Айни вақтда "Челси" раҳбарияти кейинги 8 учрашувда фақат битта ғалаба қайд этган мураббий Жозе Моуриньони ишдан бўшатиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Лондонликлар АПЛнинг 11 туридан кейин 11 очко тўплаган ва турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Бироз олдинроқ, "Челси" жамоаси хўжайини Роман Абрамович Моуриньога вазиятни ўнглаш учун яна 2та ўйинда имконият бергани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда, Моуриньо "Челси" билан ЕЧЛ доирасида "Динамо К" жамоасини, АПЛнинг кейинги турида эса "Сток Сити"ни мағлубиятга учратиши талаб қилинади.
"Челси"га янги мураббий сифатида келиши мумкин бўлган номзодлар қаторида Капеллодан ташқари, Карло Анчелотти, Куман, Гуус Хиддинк номлари ҳам мавжуд.