Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Сузиш. Раънохон Аманова “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -

2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сафи яна биттага кенгайди.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон Гран-Присининг навбатдаги босқичида ҳамюртимиз Раънохон Аманова 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича мусобақада 2:13,08 сония натижа қайд этиб, “Рио-2016” ўйинларига лицензияни қўлга киритди (ушбу масофада Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёр 2:14,20 сонияни ташкил этади).

Бугун Қатарда ўтказилаётган Жаҳон Гран-Присида яна бир юртдошимиз Владислав Мустафин 100 метр масофага брасс усулда сузиш мусобақасида стартга чиқади.

Жаҳон Гран-Присининг навбатдаги босқичи 6-7 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизматидан маълум қилинишича, Доҳа ва Дубай шаҳарларида ўтказиладиган Жаҳон Гран-Присига жами 9 нафар спортчимиз йўл олган.

Маълумот учун. Раънохон Аманова 2012 йили Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган.

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:34, 03.11.2015.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик