Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Саудия Арабистон ЖЧ-2018 саралаш босқичидан чиқиб кетадими?

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг сўнгги қарорига кўра, шу йилнинг 5 ноябрь куни Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралашининг 2-босқичи доирасида Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин меҳмони бўлиши керак эди. Аммо С.Арабистони футбол ассоциацияси мазкур ўйинга ташриф буюришдан бош тортди ва бу ҳақда ФИФАга бугун, 3 ноябрь куни расмий мактуб йўллади. Бу ҳақда www.alriyadh.com сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, саудияликлар бунга сабаб сифатида футболчи ва делегациянинг хавфсизлигини келтиришган. Гап шундаки, Саудия делегацияси Фаластинга бориш учун Исроил ҳудудини кесиб ўтишига тўғри келади. С.Арабистони ва Исроил мамлакатлари ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик туфайли саудияликлар яхудлар чегераси ва ҳудудини босиб ўтишни исташмади.

Аслида Фаластин ва С.Арабистони термалари ўртасидаги ўйин 13 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Меҳмонлар юқоридаги сабабларга кўра ўйинни нейтрал майдонга кўчириш юзасидан ФИФАга мурожаат қилишди. Фаластин эса учрашувни бошқа мамлакатда ўтказишни истамади ва Саудия делегациясини Иорданиядан вертолётда олиб келиш вариантини таклиф қилди. Аммо бунга Арабистон жамоаси рози бўлмади. Натижада, ФИФА аввал ўйинни кейинроқ муддатга қолдирди ва Фаластин хавфсизликка кафолат берганидан кейин баҳс 5 ноябрь куни Рамаллоҳ шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида қарор чиқарилди. Бироқ, Саудия Арабистони ўйинга 2 кун вақт қолганида учрашувдан бош тортди.

ФИФА ва ОФК мазкур вазият юзасидан қандай қарор чиқариши ҳозирча номаълум. Энг енгил жазо — Саудияга техник мағлубият ва молиявий жарима бўлади, агар ФИФА терма жамоани саралаш босқичидан бутунлай чиқариб юбормаса.

Берт ван Марвейк шогирдлари гуруҳда 4та ўйиндан сўнг 12 очко билан 1-ўринни эгаллаб туришибди. Иккинчи ўринидаги БАА ҳисобида 7 очко бор (4та ўйиндан сўнг). Фаластин эса 5 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Саудияга қарши ўйин учун фаластинликларга техник ғалаба ёзилса, улар жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:22, 03.11.2015.
Ўқилди: 8198 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик