Кириш Регистрация

Игор Швкирин: "Олмалиқ"да қолиш-қолмаслигимни вақт кўрсатади"

Баҳо:
+ | -

Олий лига 29-турида "Олмалиқ" ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг қайд этди. Мазкур баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар устози Игорь Шквирин қатнашиб, ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди, дея хабар беради пойтахтликлар расмий твиттери.

Ҳар иккала жамоа ҳам бугун ҳужумкор ўйин кўрсатди. Бундан эса мухлислар хурсанд бўлишди. Биринчи бўлимда қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик, лекин 2-таймни тўлиқ назорат қилишга эришдик. Умуман мавсумни бир текисда ўтказа олмадик. Қайсидир ўйинларда карточкалар бизга панд берди. Баъзиларида жароҳатлар. Фикримча, бугун ёмон ўйнамадик. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Гол уриш бўйича 3-ўриндамиз, аммо ўтказиш борасида қиладиган ишларимиз бор. Юқори мақсадли жамоа, ҳимоя чизиғини мустаҳкам кўринишга келтириши керак. Келаси йилда "Олмалиқ"да қоламанми, йўқми буни вақт кўрсатади. Бу масала раҳбарият билан гаплашилгач, ҳал бўлади, – дейди Шквирин.

XXIV миллий чемпионатимиз сўнгги 30-турини "Олмалиқ" сафарда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси майдонида ўтказиди. Учрашув 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:55, 04.11.2015.
Ўқилди: 2784 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик