Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Касильяс ЕЧЛда ғалабали ўйинлар ўтказиш бўйича Хавининг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Айни вақтда "Порту" жамоаси дарвозабони ҳисобланадиган Икер Касильяс ЕЧЛнинг 4-тури доирасида 4 ноябрь куни "Маккаби"га қарши ўтказилган ўйиндаги ғалаба (3:1) эвазига яна бир рекорд қайд этди.

Эндиликда, "Реал"нинг собиқ дарвозабони ҳисобида ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда қозонилган 91та ғалаба мавжуд. Бундан олдинги энг яхши кўрсаткич "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хавига тегишли эди (90та ғалаба).

Қайд этиш керакки, бундай рўйхатда "Реал"нинг яна бир собиқ футболчиси Рауль Гонсалес ўрин эгаллаган. Учинчи ўриндаги Раул "Реал" ва "Шальке" жамоаларидаги иштироклари орқали ЕЧЛда 79 марта ғалабали ўйин ўтказган.

Кейинги ўринларда Райан Гиггз ("МЮ", 74та ўйин) ва Криштиану Роналду ("МЮ" ва "Реал", 73та ўйин) номларини кўриш мумкин.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:28, 05.11.2015.
Ўқилди: 2808 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6496]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5102]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4163]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3238]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3153]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2987]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2909]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2522]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2160]

Месси етакчилигидаги Аргентина — тўртинчи, Испания — иккинчи: Суперкомпьютер ЖЧ бош фаворитини маълум қилди [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик