Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ҳам муваффаққиятли, ҳам самарали

Баҳо:
+ | -

Хориж миллий чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўзбекис­тонлик футболчилар учун ўтган ҳафта анча самарали ва муваффақиятли кечди. Қуйида берилаётган шарҳимиз ва жадвалдаги маълумотлар орқали бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

ОМАДЛИ ВА ОМАДСИЗ СЕРИЯ

«Краснодар»да муваффақиятли ўйинлар серияси бошланиб кетди. Жамоа ўтган ҳафта Россия кубоги доирасида «Анжи»ни, премьер-лига ўйинида эса, «Крилья Советов»ни мағлубиятга учратди. Кубок баҳсида Одил Аҳмедов ўйнамади, лекин самараликларга қарши ўйинда тўлиқ ҳаракатланди. Ҳамюртимиз биринчи бўлим бошида 2та қулай имкониятдан фойдаланолмади. Унинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади. Муҳими, Олег Кононов шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Москванинг «Локомотив» клуби эса, ҳам Россия кубоги, ҳам чемпионат баҳсида мағлубият аламини тотиб кўрди. «Темирйўлчилар» ўз майдонларида «Амкар»га минимал ҳисобда имкониятни бой бериб, кубокдан чиқиб кетдилар. «Кубан»га қарши ўйинга келиб, «Локо» бутунлай парокандаликка учради. Чунончи, чемпионлик учун кураш олиб бораётган москваликлар мутлақо ожиз қолишди - 2:6. Виталий Денисов ҳар иккали ўйинда тўлиқ вақт тўп сурди.

ҲАВАС ҚИЛАРЛИ НАТИЖА

Хитой супер-лигасида мавсум якунига етди. Анзур Исмоиловнинг клуби - «Чанчун Ятай» сўнгги турда «Гуйжоу Ренье» билан дуранг ўйнади - 2:2. «Чанчун» баҳс давомида 2та тўп фарқи билан ютқаза туриб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. 90Қ3-дақиқада урилган голга айнан Исмоилов ҳаммуаллифлик қилди. Эътиборлиси, Анзур ўз жамоасининг барча 30та ўйинида майдонга тушди ва уларда тўлиқ ҳаракатланди. У мавсум давомида битта гол уриб, 3 марта огоҳлантирди. Ҳимоячи учун ҳавас қилса арзигулик натижа. Шундай эмасми?

САРДОР РАШИДОВ - «ДУБЛЬ» МУАЛЛИФИ

Ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси 7-турида нафақат 2та гол муаллифига айланди, балки жамоасига иродали ғалаба тақдим этди. Сардор Рашидов 57-дақиқада майдонга тушиб, ўйин боришини матлақо ўзгартириб юборди. У 81 ва 85-дақиқаларда 2 марта муваффақият қозониб, «Жаиш»га муҳим 3 очкони келтирди. Ҳамюртимиз ҳар икки голини бирга-бир вазиятга чиқиб нишонлади. Шу билан Рашидовнинг жорий мавсумдаги голлари сони 4тага етди. «Ал-Жаиш» эса 17 очко билан 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. Жамоа «Ар-Райян»дан 4 очко кам жамғарган. Аммо машҳур Хавининг клуби - «Ас-Садд»­ни 2 очкога ортда қолдиряпти.

МАҒЛУБИЯТДАН ҚУТҚАРИШ

Сербия супер-лигаси вакили - «Явор» ўтган ҳафта «Нови Пазар» жамоаси билан икки марта ўйнади. Мамлакат кубоги доирасида ўтказилган баҳсда иваницаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйин­да Ҳусниддин Ғофуров 75-дақиқада захирадан тушди. Чемпионат учрашувида эса, ҳамюртимиз ўз ҳисобига гол ёзиб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Аниқроғи, учрашувни бошланғич таркибда бошлаган Ғофуров 57-дақиқада рақиб дарвозани нишонга олди. Бу ўзбекистонлик ҳужумчининг мавсумдаги 3-голидир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 05.11.2015.
Ўқилди: 2441 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.