Кириш Регистрация
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор 6-0 Олимпик
25/09 17:30 Испания 1-2 Венесуэла
25/09 20:30 Андижон 0-0 Нефтчи
25/09 20:30 Парагвай 3-1 Афғонистон
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 17:30 Эрон - Марокаш
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 20:00 Португалия - Қозоғистон
26/09 20:00 Аргентина - Хорватия
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум - Металлург
27/09 17:30 Таиланд - Франция
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка

Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғинга киришди (фоторепортаж)

Баҳо:
+1 | -

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР ва Яманга қарши баҳсларга тайёргарликни бошлади.

Бугундан бош жамоамиз пойтахтимизда йиғинга киришди. Машғулотлар одатдагидек “Жар” стадиони майдонида олиб борилди. Унда асосан миллий чемпионатимизда тўп сурувчи футболчилар иштирок этишди.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING1.jpg

Дастлаб майдонда енгил югуриб олган футболчиларимиз ҳаво анча совуқ эканини инобатга олиб, чигалёзди машқларни тренажёр залида жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббий назоратида олиб боришди.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING2.jpg

Биласиз, терма жамоадан чақирув олган футболчиларимизнинг кўпчилиги кеча миллий чемпионат доирасида ўз жамоалари таркибида учрашувлар ўтказишган. Шу сабабдан бугун уларга жисмоний юкламалар бериб ўтирилмади.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING3.jpg

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING4.jpg

Хорижий чемпионатларда тўп сурадиган легионерлардан эса Азизбек Ҳайдаров, Анзур Исмоилов ҳамда Сервер Жепаровлар бугунги машғулотда қатнашишди. Қолган легионерлар эса 8 ноябр кунига қадар терма жамоа ихтиёрига етиб келишади.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING5.jpg

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING6.jpg

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING7.jpg

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING8.jpg

Бугун айниқса, Азизбек Ҳайдаров машғулотда анча “тер тўкди”.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING11.jpg

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING10.jpg

Ислом Тўхтахўжаевнинг ҳам кайфияти ёмон эмас.

UZBEKISTAN NATIONAL TEAM_TRAINING12.jpg

Таъкидлаб ўтамиз, Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи H гуруҳи 7-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни КХДР термасига қарши баҳс юритад. Мазкур баҳс 12 ноябрь куни 18:00да Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтади. 7-турда эса 17 ноябрь куни Яманга қарши сафарда ўйин ўтказилади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:26, 06.11.2015.
Ўқилди: 3999 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.