Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

Мухлисларимиз нимани хоҳлашади?

Баҳо:
+ | -

Стадионларимизнинг ҳувиллаб қолаётгани ҳеч кимга ёқмаяпти, албатта. Хўш, мухлисларни стадионларга қандай қайтариш мумкин? Бунинг иложи борми? Ҳозир кўча-кўйда биров билан футбол ҳақида суҳбатлашсангиз, фақат хориж чемпионатлари хусусида гаплашишга мажбурсиз. Чунки кўпчилик битта гапни ушлаб олган: «Мен ўз футболимизни мутлақо кўрмайман». Дилни хира қилувчи томони бошқа: шу, ўзбек футболига бефарқ мухлислар вақти келиб, миллий жамоамиз ўйинини телевизор орқали томоша қилишар экан, дарҳол ўзгариб қолишади. Яъни таркиб муҳокамасини бошлашади: «Нега фалон ўйинчи йўқ, нега айнан бу футболчи тушди?» Ҳайрон қоладиган ҳолат. Ахир улар футболимизни мутлақо кўришмайди-ку, ўйинчилар салоҳиятини қаердан билишади? Барака топгурлар, чемпионат ўйинларида ўзларини кўрсатишаётганки, мураббий уларни терма жамоага чақирган... Ўзи нима сабабдан миллий чемпионатимизга қизиқиш сусайиб кетди? «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг чемпион бўлавергани учунми? Йўқ, менимча. Чунки «Насаф» ва «Локомотив»нинг сўнгги йиллардаги ўйинлари ҳисобига рақобат анча кескинлашди. Дейлик, жорий мавсум энг яхшиларидан бири бўляпти. Қизиқ, «интрига» ҳам ишқибозларни қайтаролмаётган экан, унда қандай йўл тутиш керак? Балки уларнинг ўзларидан нима хоҳлашларини сўраб кўриш лозимдир? Шахсий фикримча, ТВда футболга барибир, камроқ вақт ажратилмоқда. Хусусан, миллий чемпионатимиз тарғибот-ташвиқоти меъёрида эмас. Газетада ёзилишича, Бразилия терма жамоаси таркибини эълон қилиш ҳам шоу кўринишини олар экан. Бизда эса... Қаранг, стадиондаги мухлисларни йўқотиб улгурдик, энди уларни ТВ орқали футбол кўришдан ҳам мосуво этамизми? Аслида бизда футболга қизиқувчилар етарли. Битта мисол: бир куни IF газетасини олиб, автобусга чиқдим - тиқилинч. Бир амаллаб жойлашиб олгач, газетани варақлай бошладим. Шунда икки томонимдан бир неча киши бош суқиб, саҳифага кўз югуртирди, албатта, футбол ҳақидаги нашр эканлигини билиб. Бу ҳам бизда кўпчилик футболга беъэтибор эмаслигидан далолат. Фақат, энди шу қизиқишни кучайтириш лозим. Бунда эса ТВнинг роли катта.

А.ҲОЖИЕВ, Сирғали тумани.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 06.11.2015.
Ўқилди: 2383 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.