Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Сардор Рашидов: “КХДРга гол уриш қийин, деб ўйламайман”

Баҳо:
+ | -

Қатар Юлдузлар Лигасининг “Ал-Жаиш” клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 9 ноябрда терма жамоа йиғинига келиб қўшилди ва машғулотлардан сўнг Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига КХДРга қарши бўлажак ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

“Жамоада кайфият жуда кўтаринки. Аъло даражада, десам ҳам бўлади. Бу рақиб билан алоҳида ҳисоб-китобимиз бор ва бу ўйинда, Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз. Ягона мақсадимиз ҳам — шу”, — дея сўз бошлади Сардор.

Қатар чемпионатининг саккиз турида 6та гол уришга, шу билан бирга икки бора дубл қайд этишга улгурган ҳужумкор ярим ҳимоячи мухлисларнинг ташрифи яхши даражада бўлишига умид қилаётганини билдирди.

“Тошкентга кеча учиб келдим. Тўғриси, бу ўйинга мухлислар томонидан қизиқиш қай даражада эканидан хабардормасман. Аммо, умид қиламанки, шу куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради ва Ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади”.

Миллий терма жамоа шарафини 27 ўйинда ҳимоя қилиб, 10 голга муаллифлик қилган 24 ёшли футболчи КХДР дарвозасини ишғол қилиш у қадар мушкул вазифа эмаслигини таъкидлади.

“КХДР дарвозасига гол уриш қийин, деган гапларга қўшилмайман, рости. Қийин эмас. Умуман, исталган рақиб дарвозасига гол урса бўлади. Жамоа билан биргаликда ҳаракат қилсак, албатта мақсадга эришамиз”.

Шимолий Корея терма жамоасининг кучли ва ожиз томонлари ҳақида тўхталар экан, Сардор шундай деди:

“КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли, деб ҳисоблайман. Заиф нуқтаси сифатида эса ҳимоясини кўрсатган бўлардим. Менимча, уларнинг мудофааси кўп ҳам кучли эмас”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:06, 09.11.2015.
Ўқилди: 4061 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.