Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Гейнрих: "Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини яхши биламиз"

Баҳо:
+ | -

Жароҳати туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги аввалги икки ўйинида иштироқ эта олмаган Александр Гейнрих жароҳатидан фориғ бўлиб, яна терма жамоа йиғинларига қўшилди. У билан бўлажак ўйин ҳақида қисқача суҳбат уюштирдик.

Миллий терма жамоа сафида 84 ўйинда майдонга тушиб, 29 голга муаллифлик қилган ҳужумчи бўлажак ўйин бу йилги энг муҳим учрашув эканини ва унда Ўзбекистонни фақат ғалаба қониқтиришини айтиб ўтди.

“Шуни айтиш мумкинки, ўйин қийин бўлади. Бу — ушбу йил давомидаги энг муҳим ўйин, деб айта оламан. Жамоага яқинда келиб қўшилдим. Аммо рақиб ҳақида ҳаммамизда етарлича маълумот бор. Бизга электрон почта орқали рақиб борасидаги керакли барча маълумотлар, видео-лавҳалар доимий равишда етказилиб турилди. Рақибнинг деярли барча футболчисини алоҳида ўрганиб чиқяпмиз. Яқинда уларни исмлари билан ҳам бемалол эслаб қоламиз, менимча. Уларнинг кучли ва ожиз томонларини ҳам билиб олганмиз. Нима бўлганда ҳам, ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва керакли натижани қўлга киритишимиз керак. Бизни фақат ғалаба қониқтиради".

Қозоғизстоннинг "Ордабаси" клуби сафида фаолият олиб бораётган Гейнрих КХДРга қарши дастлабки ўйинда иштирок этмагани сабабли, унда жамоага айнан нима етишмагани ҳақида аниқ фикр билдира олмаса-да, бу сафар рақибга қийин бўлиши айтиб ўтди.

"Ўтган ўйинда нима етишмагани ҳақида бир нарса дейиш, рости, менга қийин. Чунки унда мураббий бошқа эди. Мен ҳам жамоада йўқ эдим. Лекин ўйинни видеосини кўрдим. Йигитлар билан ҳам бу борада гаплашдим. Айтишларича,  майдон ёмон бўлган. Сунъий майдонда қийналишган. Узоқ парвоз ҳам таъсир ўтказган. Мана энди, улар ташриф буюради ва умид қиламанки, энди қийналиш навбати уларга етади."

31 ёшли футболчи мухлисларга мурожаат қилиб, жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди ва футболчилар уларни хурсанд қилиш учун бор имкониятларини ишга солишларига сўз берди.

"Мухлислардан ҳар доимгидек, жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Уларни, умуман, бутун мамлакатни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”.    

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:31, 10.11.2015.
Ўқилди: 2988 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик