Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, "H" гуруҳи иккинчи 7-тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади.
11 ноябрь куни Ўзбекистон - КХДР ўйини олидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ҳамда уларга ҳамроҳ бир футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
"Пахтакор" марказий стадиони матбуот-анжумани залида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда аввалига, соат 10:30да меҳмон жамоа — КХДР бош мураббийи Ким Чанг-бок журналистлар саволларига жавоб берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани эса 11:00да бошланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.