Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон – КХДР ўйини превьюси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 12 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 7-тур ўйинлари доирасида ўз майдонида КХДР терма жамоасини қабул қилади.

Ўйиндан аввал гуруҳдаги ҳолат

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган саралашнинг “H” гуруҳида айнан мана шу икки жамоа етакчи бўлиб турибди. КХДР терма жамоаси шу вақтга қадар беш ўйин ўтказиб, тўрт ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этган ҳолда 13 очко билан жадвалнинг биринчи поғонасидан ўрин олган. Ўзбекистон эса гуруҳдаги барча рақибларидан бир ўйин кам ўтказган бўлиб, айни вақтда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 9 очко бор. Биринчи турда айнан КХДР терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин гуруҳдаги қолган уч жамоани мағлуб этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиблар дарвозасини 15 бора аниқ нишонга олиб, 5та гол ўтказиб юборган. Шимолий Кореяда эса 5 ўйинда 9 гол уриб, иккита гол ўтказиб юборган. Ўтказиб юборган ҳар икки голини ҳам айнан Ўзбекистон терма жамоаси Пхеньяндаги дастлабки ўйинида киритган. Ушбу саралаш босқичи доирасида бошқа ҳеч бир жамоа КХДР дарвозасини ишғол қила олгани йўқ.

Гуруҳда Филиппин ҳам кейинги босқич йўлланмаси учяун курашни давои эттирмоқда. Айни вақтда Дулей шогирдлари 7 очко билан “H” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун улар гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турган Яман терма жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Ҳозирча 6 очкога эга бўлган Бахрайн эса бу турда дам олади.

H - гуруҳи

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

КХДР

5

4

1

0

9-2

13

2

Ўзбекистон

4

3

0

1

12-5

9

3

Филиппин

5

2

1

2

4-8

7

4

Баҳрайн

5

2

0

3

7-7

6

5

Яман

5

0

0

5

0-10

0

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу вақтга қадар жами 7 бор ўзаро тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик Ўзбекистон миллий терма жамоасида: 4 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Ушбу ўйинлардаги тўплар нисбатида ҳам устунлик тўлиқ Ўзбекистон томонида: 11-6.

Қуйида жамоларнинг барча ўзаро ўйинлари жадвалини келтириб ўтамиз:

1

07.12.1998

Ўзбекистон

4-0

КХДР

XIII Осиё ўйинлари. Гурух учрашуви

2

24.12.2007

КХДР

2-2

Ўзбекистон

Таиланд қироли кубоги

3

29.08.2008

Ўзбекистон

0-0

КХДР

Ўртоқлик учрашуви

4

11.10.2011

КХДР

0-1

Ўзбекистон

ЖЧ-2014 саралаш учрашуви

5

11.11.2011

Ўзбекистон

1-0

КХДР

ЖЧ-2014 саралаш учрашуви

6

10.01.2015

Ўзбекистон

1-0

КХДР

Осиё кубоги 2015. Гуруҳ ўйини

7

16.06.2015

КХДР

4-2

Ўзбекистон

ЖЧ-2018 саралаш учрашуви

Ўйиндан олдинги фикрлар

КХДР терма жамоаси бош мураббийи Ким Чанг Бок: “Пхеньяндаги биринчи ўйин ўтгандан буён анча вақт ўтди. Ҳар икки жамоа шундан кейин анча ўйинларда майдонга тушди ва уларни муваффақиятли ўтказди” —, дея сўз бошлади 56 ёшли мутахассис. — Шунинг учун бу ўйин аҳамиятини футболчиларимиз яхши тушуниб турибди. Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва буни эртага майдонда исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз бу ерга ғалаба учун келдик. Аммо, агар биз эртанги ўйинда дурангга имзо чекадиган бўлсак ҳам, техник томондан бу биз учун қониқарли натижа бўлади. Чунки, асосий рақибни ўз майдонимизда мағлуб этиб, жавоб ўйинида дуранг қайд этган бўламиз. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, эртага Ўзбекистон ўз майдонида ўйнайди ва мухлислар уларни қўллаб-қувватлаб туради. Биз мухлислар босимини енгиб ўта олсак, ўйлайманки, яхши натижага эриша оламиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян: “Бизни масъулиятли ва жуда муҳим ўйин кутиб турибди. КХДР терма жамоаси гуруҳимизда пешқадамлик қилмоқда. Шундай экан улар ҳурматга лойиқ жамоа. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Биласиз, биз номинал бир ҳужумчи билан ўйнаб келяпмиз ва бўлажак ўйинда ҳам бу схемадан воз кечмаймиз. Бу чизиқда эса исталган ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин. Энг муҳими — жамоавий ўйин. Биз 10 киши бўлиб ҳужумга ўтамиз ва 10 киши бўлиб ҳимояланамиз. Об-ҳаво ўйинга таъсир ўтказади, деб ўйламайман. Ундан ташқари, биз Филиппинга қарши ўйинда узоқ вақт жала остида ўйнадик. Бу борада тажрибага эгамиз. Эратанги ўйин жуда муҳим. У гуруҳ тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун, мухлислар ўйинга ташриф буюриб, жамоани қўллаб-қувватлаб туришади, деган умиддамиз”.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийининг ушбу ўйин учун танлаган 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилган эдик.

Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун, 12 ноябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида, 18:00да бошланади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:24, 12.11.2015.
Ўқилди: 4865 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.