Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Мисоли қулоқсиз болакай

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида яна ўйинлар вақти ўзгартирилди. Биз бундай хабарларга ўрганиб қолганмиз, ҳар ой такрорланавергач кўникмай илож йўқ-да. Аммо баъзан ПФЛ томонидан қабул қилинаётган қарорлар шу қадар бемаъни кўринадики, нима дейишни ҳам билмай қоласан. Олий лига 29-туридаги ўзгаришлар шулар жумласидан.

Жаҳондаги деярли барча чемпионатларнинг якуний иккита туридаги ўйин­лар бир вақтда ўтказилади. Бунинг боиси миллионлар ўйини ихлосмандларига кундек равшан: чемпионлик, совринли ўринлар ёки лигада жон сақлаш даъвосидаги клублар рақиб қайд этган натижадан келиб чиқиб, ўйинни бузмаслиги учун шундай қилинади. Қолаверса, мухлислар эътибори ҳам ўша учрашув атрофида максимал тарз­да ушлаб турилиши лозим. Бу футбол, бу шоу - унга бўлган қизиқиш асло сўнмаслиги лозим. Ушбу мақсад йўлида қўлдан келган барча иш қилинади. Бутун дунёда шунақа, фақат олий лигамиз бундан мустасно.

ПФЛ Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридаги уч ўйинни 5 ноябрдан 4 ноябрга кўчирди. Бу ўзгаришга нима сабаб бўлганини тахмин қилиш қийин эмас - ҳойнаҳой, Ўзбекистон миллий термаси мураббийлар штаби илтимосига кўра шу ишга қўл урилган. Буни фақат етакчилар иштирокидаги ўйинлар муддати ўзгартирилганидан ҳам билиб олиш мумкин. Бош жамоа устозлари эса ўз навбатида, КХДРга қарши кечадиган учрашув олдидан номзод футболчиларни тезроқ тўплашни мақсад қилишган.

Бир қарашда ўринли қарор, зеро термамиз манфаати ҳар доим биринчи ўринда. Лекин ўз навбатида, ҳақли савол туғилади: мазкур масала ўта долзарб экан, наҳотки уни мавсум бошланиши арафасида ҳал қилиб бўлмаса? Ахир тақвим тузилаётган паллада ФИФА кунлари қайси саналарга белгилангани аввалдан маълум қилинади-ку! Умуман, ПФЛ ҳам асосий эътиборни термамиз ўйинларига қаратар экан, олий лига ҳақида ким қайғуради? Нима, бу мусобақа ўзбек футболига ўгайми? Шу ҳолат такрорланаверганидан кейин миллий чемпионатимиз савиясининг пастлигидан нолиб юраверамиз-да. Олий лига обрўсини юксалтириш ПФЛ зиммасига юклатилган эканми, ушбу ташкилот ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вазифасини биринчи ўринга қўйиши даркор. Акс ҳолда, олий лига ўйинларини ўтказиш билан бошқа тузилма, хусусан, Терма жамоалар маркази ҳам бемалол шуғулланаверади! Шунда Марказнинг асосий эътибори миллий термага қаратилишини тўғри тушуниш мумкин бўлади. Бундай ҳолатда эса ПФЛ деб номланувчи алоҳида ташкилот тузишга ҳожат қолмайди. Яна нима дейиш мумкин? «Профессионал» мутахассислар тузган тақвим ғалвир мисоли илма-тешик, ўйинлар вақтини ўзгартириш хамирдан қил суғургандек осон...

Ажабланарлиси, терма жамоа 29-турда қилинган ўзгаришдан нимадир ютиши гумон. Ўзингиз ўйланг, Самвел Бабаян маҳаллий футболчиларни 5 ноябрда йиғиб олгани билан барибир, асосий куч - легионерлар ўз клубларидаги ўйинларни ўтказгачгина етиб келадилар. Шундай экан, маҳаллий футболчиларни шуғуллантириш мақсадида бир кун ютиш учун шунча гап-сўзга қолиш шарт­микан?

Таассуфки, ўзгарувчан тақвим муаммоси анчадан буён ечимини топа олмаяпти. Магарки, олий лига тақвимини тузган (ёки бузган)лар ўз ҳурматини билмасалар, бизнинг бу борада қарашларимиз бошқача. Ушбу мавзуни ҳадеб таҳлил қилаверишни ўзимизга эп кўрмаймиз, бир гапни такрорлайверишдан уяламиз. Аммо пичоқ бориб суякка қадалгач, барибир, яна унга мурожаат этишга тўғри келаркан.

Аввалроқ, яъни 27-турда нақ учта ўйин вақтининг ўзгартирилиши («Қизилқум» - «Локомотив», «Бухоро» - «Нав­баҳор» ҳамда «Олмалиқ» - «Нефтчи» учрашувлари 25 октябрдан 26 октябрь кунига кўчирилган) асабни бузганди. Бу галгиси дард устига чипқон вазифасини ўтади.

Ёдингизда бўлса, олий лига тақвимининг иккинчи давра арафасида қайтадан кўриб чиқилиши, терма жамоа манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда тузилиши айтилганди. Мана, ўша ваъда қилинган тақвимнинг аҳволи. Турли байрамлар, алоҳида нишонланадиган  муҳим саналар муддати олдиндан маълум бўлгач, наҳотки битта тақвимни рисоладагидек тузишга имкон топилмаса? Хўп майли, тушунамиз, ҳар қандай чемпионатда ҳам ўзгаришлар учраб туради, аммо ҳар икки ҳафтада эмас-да! Бунақасини яна қаерда кўриш мумкин?

Аслида, тақвим тузиш у қадар мураккаб юмуш эмас. Миллионлар ўйини, хусусан, ўзбек футболига бефарқ бўлмаган ҳар қандай мутахассис эплайдиган иш бу. Афтидан, ПФЛда ундайлар ишламайди, шекилли. Хўш, бунга ким айбдор? Албатта, биринчи навбатда, ташкилот раҳбари! Агар у ўз вазифасига муносиб ходимларни тўғри танлай олганида, бундай кўнгилсизликлар учрамасмиди... Энг ёмони - ПФЛ муаммога лоқайд муносабатда бўлиш баробарида, танқидлардан тўғри хулоса чиқаришга ҳам рўйхушлик бермайди. Мисоли қулоқсиз болакайдек -  берилаётган даккилар бир қулоғидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетаверади. Эшитишни хоҳламайди.

Балки тақвимни бир четга суриб, уни тузишга масъул ташкилот - ПФЛда ўзгариш қилишнинг вақти етгандир? Ўшанда эҳтимол, бу ғавғолар ниҳоясига етар?! Акс ҳолда, келаси мавсум ҳам шу ҳолат такрорланишига шай туришимиз керак.

InterFUTBOL газетаси

Киритилди: 14:20, 12.11.2015.
Ўқилди: 4492 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2456]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2212]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2209]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2126]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [2095]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2067]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1980]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1651]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1491]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1260]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик