Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Муҳим ўйинда КХДРни мағлуб этдик!

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Тошкентда ўтказилган муҳим ўйинда ғалаба қозонди ва биринчи ўйиндаги мағлубият учун реванш олинди.

Учрашувнинг бошидаёқ кореяликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан етказиб берилган узатмани Ри Хёк Чол 11 метрли нуқта устида бош билан дарвозамизга жойлади. Натижада шундоқ ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган Бабаян шогирдлари учун катта синов юзага келди.

Шундан сўнг ўзбекистонликлар катта куч билан олдинга ташланишди ва кетма-кет хавфли вазиятлар яратишди. Ўйинчиларимиз олис масофалардан жуда кўп зарба йўллашди. Ниҳоят, 24-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Жепаров чап қанотдан аниқ узатма берди ва Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди.

Жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Одил Аҳмедов томонидан йўлланган зарбадан сўнг тўп дарвозабоннинг қўли орқали устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ўзгармади. Устунлик вакилларимиз томонида бўлган бўлса, шимолий кореяликларнинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Бўлим бошида Бабаян майдонга Александр Гейнрих захирадан майдонга тушди ва ҳал қилувчи вазиятлардан бири бўлди. Ўйиннинг 66-дақиқасида Рашидовнинг чап қанотдан берган узатмасидан кейин Гейнрих жарима майдончаси ичида марказий ҳимоячини моҳирона доғда қолдирди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин кореяликлар олдинга ўтишга интилишди. Натижада вакилларимизда янада кўпроқ имкониятлар юзага кела бошлади. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда Одил Аҳмедов Рашидовнинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ичида кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлади — 3:1!

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон ўз очколарини 12тага етказди. Бизга нисбатан битта кўп ўйин ўтказган КХДР ҳисобида 13 очко бор. 17 ноябрь куни Яманга қарши ўйинда ғалаба қозониб, яққол биринчи ўринга чиқиб олишимиз мумкин.

ЖЧ-2018, ОК-2019 қўшма саралаш босқичи
"Н" гуруҳи, 7-тур
ЎЗБЕКИСТОН - КХДР - 3:1 (1:1)
Гол: Игорь Сергеев (24), Александр Гейнрих (66), Одил Аҳмедов (86)— Ри Хёк Чол (3)
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (20), Сардор Рашидов (89) — Жонг Ил Гван (45), Жон Кванг Ик (57), Жанг Кук Чол (77)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (Александр Гейнрих 51), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (Жасур Ҳасанов 74), 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов (Жавоҳир Соҳибов 90), 11.Игорь Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Кук Чол, 4.Ри Кум Чол, 7.Ри Хёк Чол, 9.Пак Кванг Рёнг (Ан Бёнг Жун 36), 11.Жонг Ил Гван, 12.Жон Кванг Ик, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 17.Со Хён Ук, 23.Ри Чол Мёнг.
Ҳакамлар: Алиризо Фағоний Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансурий Мовуд Бонядифард (барчаси — Эрон).
Назоратчи: Салим Сайид ас-Сувайдий (БАА).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:54, 12.11.2015.
Ўқилди: 6604 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2709]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2310]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1819]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1706]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1675]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1605]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1486]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1461]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1346]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.