Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги натижалари таҳлили

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида бешта учрашувда майдонга тушди. Биз ортда қолган ўйинларда термамиз қайд этган натижалар, голлар, карточкалар, алмаштирилган футболчилар, мухлислар ташрифларини таҳлил қилдик.

Тўпурарлар
1. Игор Сергеев – 5
2. Сардор Рашидов – 4
3. Одил Аҳмедов – 3
4. Александр Гейнрих – 2
5. Элдор Шомуродов – 1
Терма жамоамизнинг киритган 15 та голига 5 нафар футболчимиз муаллифлик қилган. Эътиборли жиҳати уларнинг 4 нафари ҳужумчилардир. Сергеев ҳозирча термамизнинг яққол тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 5 та гол мавжуд. Рашидовда 4 та ва Одил Аҳмедовда эса 3 та гол бор. Александр Гейнрих иккита гол киритган. Аҳамиятлиси Саша ҳар иккала голини ҳам захирадан майдонга тушган ўйинларда киритган. Яна битта гол Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилган.

Легионерлар – Маҳаллий футболчилар 9:6
Терма жамоамиз киритган 15 та голнинг 9 тасини легионер футболчиларимиз киритган бўлса, қолган 6 та голни маҳаллий чемпионатимиздаги футболчилар урган.

Термамиз қайси таймда яхши ўйнайди?
Миллий терма жамоамиз киритган 15 та голнинг 4 таси биринчи таймларда киритилган. Шуларнинг учтаси Филиппинга ва биттаси КХДРга қарши ўйинларда урилган. Қолган 3 та баҳсда ҳамюртларимиз биринчи 45 дақиқаликда рақиб дарвозасини ишғол қила олишмаган.

Иккинчи таймларда урилган голлар сони эса 11 тани ташкил этади. Ҳамюртларимиз учта ўйинда (КХДР, Баҳрайн ва Яман) фақатгина иккинчи бўлимларда тўп киритган. Бундан кўриниб турибдики вакилларимиз биринчисига қараганда иккинчи таймларда ҳужумкор футбол намойиш этмоқда.

Биринчи тайм омадсиз?!
Ҳамюртларимиз ўтказиб юборган 6 та голнинг 5 таси биринчи таймларга тўғри келади ва фақатгина бир марта иккинчи бўлимда термамиз дарвозаси ишғол қилинган. Афтидан мураббийлар штаби биринчи таймда футболчиларимиз янада яхшироқ ўйнашлари учун кўпроқ тер тўкишларига тўғри келади шекилли.

Карточкалар
Терма жамоамизнинг ушбу саралаш босқичидаги энг қўпол футболчиси Азизбек Ҳайдаров бўлиб турибди. Ярим ҳимоячи 2 марта огоҳлантирилган ва бир марта майдондан четлатилган. Сардор Рашидов ҳисобида эса иккита сариқ карточка мавжуд (айрим манбаларда битта сариқ деб кўрсатилган). Ислом Тўхтахўжаэв, Егор Кримец, Жавоҳир Соҳибов ва Одил Аҳмедовлар ҳисобларида биттадан сариқ рангли карточкалар бор.

Карточкалар таймлар бўйича
Терма жамоамиз вакиллари биринчи бўлимларда 3 марта, иккинчи таймларда эса эса беш бора огоҳлантирилишган. Шунингдек иккинчи 45 дақиқаликда битта қизил карточка билан ҳам “сийланишган”.

Рақибларимиз карточкалари
Терма жамоамизга қарши ўйинда рақибларимиз жами 10 та сариқ ва битта қизил карточка билан жазоланишган. Рақибларимиз биринчи бўлимларда 2 та сариқ, иккинчи таймларда эса 8 та сариқ ва 1 та қизил карточка олишган. Демак, рақиблар бизга қарши иккинчи таймларда кўпроқ қўполлик ишлатишмоқда.

Жепаров энг кўп алмаштирилган футболчи
Бабаян миллий термамизга бош мураббий бўлганидан буён ўтказилган 4 та ўйинда ҳам Сервер Жепаров захира ўйинчиси билан алмаштирилган. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ўйинни тўлиқ ўтказишга жисмоний ҳолати халал берса керак. Сардор Рашидов ва Марат Бикмаевлар икки мартадан алмаштирилган бўлсалар, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Элдор Шомуродов, Игор Сергеев, Икром Алибоев ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар бир мартадан алмаштирилган.

Жасур Ҳасанов энг кўп захирадан майдонга тушган футболчи
Бабаян келганидан буён Жепаров барча ўйинларда алмаштирилгани ҳақида айтиб ўтдик. Жасур Ҳасанов эса Бабаян давридаги барча учрашувларда захирадан майдонга туширилган. Бундан кўриниб турибдики мураббий Жасурни ўйинни кучайтира олишига шубҳа қилмайди. Жавоҳир Соҳибов эса охирги учта беллашувда захирадан тушган. Александр Гейнрих ва Санжар Турсунов иккитадан, Элдор Шомуродов, Баҳодир Насимов ва Фарруҳ сайфиевлар эса бир мартадан захирадан ўйинга қўшилишган.

Мухлислар
Терма жамоамиз иштирокидаги бешта учрашувга умумий ҳисобда 96,635 та томошабин ташриф буюрган. Ўртача ҳар ўйинга 19,327 та мухлисдан тўғри келади. Тошкентдаги ўйинларга (Яман 15,000 ва КХДР 27,135) 42 мингдан ортиқ мухлис, сафардаги баҳсларда (КХДР 42000, Филиппин 7500, Баҳрайн 5000) 54 мингдан ортиқ мухлис стадионга тушган.


Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:37, 14.11.2015.
Ўқилди: 6493 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.