Евро-2016 саралаш плей-офф босқичи доирасида жавоб ўйинлари бошланди. Венгрия терма жамоаси ўз майдонида Норвегияни қабул қилди.
Учрашув можарларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Венгрия биринчи ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди.
Шу тариқа, Венгрия терма жамоаси Францияда ўтадиган Европа чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа сўнгги марта 1972 йилда қитъа чемпионатида иштирок этганди.
Евро-2016 саралаш плей-офф, жавоб ўйини
Венгрия – Норвегия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 14 Пришкин, 2:0 – 83, автогол Нюланд, 2:1 – 87 Хенриксен.
Венгрия – Кирай, Гузмич, Кадар, Фиола, Ланг, Кляйнхайслер (Немет, 75), Элек (Пинтер, 46), Надь, Ловренчич, Жужак, Пришкин (Боде, 62).
Норвегия – Нюланд, Ховланд, Форрен, Алеэсами, Элабделлауи, Хенриксен, Шелбред (Бергет, 80), Эдегор (Хелланн, 46), Юхансен, Эльюнусси (Педерсен, 46), Тетти.
Огоҳлантиришлар: Юхансен (11), Форрен (65), Надь (72), Боде (81).
Биринчи ўйин – 1:0.