16 ноябрь оқшомида Ирландия ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасида Евро-2016 саралаши, плей-офф босқичининг жавоб ўйини ўтказилди.
Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келди ва Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўйинда Уолтерс пенальтидан ҳисобни очган эди. Ўйинда ҳал қилувчи голни ҳам унинг ўзи урди. Шу тариқа, ирландлар Францияга йўл олган 22-жамоага айланишди.
Икки жамоа ўртасидан 3 кун олдин ўтказилган плей-оффнинг биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Айтиш жоизки, Ирландия термаси Европа чемпионатида учинчи бор иштирок этади. Жамоа 1988 ва 2012 йилларда ҳам финал босқичида ўйнаган.
17 ноябрь куни Дания термаси Швеция, Словения эса Украина терма жамоаси билан ўзаро беллашади ва турнирда қатнашувчи яна 2 жамоа номи аниқ бўлади.
Евро-2016 саралаши
Жавоб ўйини
Ирландия – Босния ва Герцеговина 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24, пенальти Уолтерс, 2:0 – 70 Уолтерс.
Ирландия – Рэндолф, Кларк, Кио, Коулмэн, Маккарти, Брэйди, Хулахан (Макклейн, 54), Хендрик, Уэлан (О′Ши, 90), Уолтерс, Мерфи (Лонг, 55).
Босния ва Герцеговина – Бегович, Враньеш, Колашинац, Спахич, Цоцалич (Бешич, 46), Пьянич, Медуньянин (Журич, 69), Вишча, Лулич (Ибишевич, 80), Зуканович, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Спахич (20), Лулич (23), Макклейн (59), Лонг (83), Жеко (90), Журич (90)