Жаҳон бокс Ассоциацияси (WBA) супер оғир вазнда жаҳон чемпиони Руслан Чагаевга Лукас Браун билан жанг ўтказиш мажбуриятини юклади. Боксчиларнинг вакиллари 30 ноябргача жанг ҳақида келиб олишлари керак. Агар бир қарорга кела олишмаса унда WBA ишга киришади. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" нашри хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Чагаев 17 октябрь санасида Фрес Окендога қарши рингга чиқиши керак эди. Окендонинг жароҳати сабабли Чагаевга қарши рингга чиқмади ва жанг бекор қилинди.
Чагаев охирги жангини шу йилнинг 11 июль санасида Франческо Пьянетага қарши рингга чиқди ва рақибини биринчи раундда нокаутга учратиб ғалабага эришганди.
Бундан олдинроқ, Браун WBA ўзига Чагаев билан жанг қилиш учун рухсат беришини интизорлик билан кутаётганини билдириб ўтганди.