Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” превью

Баҳо:
+ | -

19 ноябрь куни “Қўқон-1912” жамоаси жорий мавсумдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади. Пайшанба куни жамоамиз “Бунёдкор” стадионида мезбонларга қарши ўйнайди.

Қуйида ушбу ўйинга оид қизиқарли маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” клублари ҳозирга қадар Олий лигада 1 марта тўқнаш келишган.  1 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Факт: Жамоамиз биринчи марта “Бунёдкор” билан сафарда тўп сурмоқда. Сабаби “Қўқон-1912” клуби Олий лигада сўнгги бор 2003 йил ўйнаган. “Бунёдкор” эса 2007 йилдан бошлаб элитада иштирок этиб келмоқда.

 

Йўқотишлар

Мазкур баҳс олдидан жамоамиз яна тўртта йўқотишга дуч келди.  Отабек Ҳайдаров, Ойбек Нурбоев ва Шохрух Холматовлар жароҳат олган бўлишса, Илҳом Комилов дисквалификацияга учраган.

 

Биринчи даврадаги ўйин 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ушбу жамоалар 1 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида тўқнаш келишган. Ўйинда Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга ғалаба келтирган эди.

Олий лига

15-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бунёдкор»  (Тошкент) 0:1

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Каримов (Тошкент)

Гол: Достон Ҳамдамов 77, – 0:1.

“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов (12.Азиз Ашуров, 60), 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан, 27.Шохруҳ Холматов, 23.Фурқат Ҳасанбоев, 22.Ориф Мамаджонов (9.Носир Отақўзиев, 66), 6.Баҳодир Акрамов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Эминов, 17.Азиз Тўхтабоев (8.Нодир Қўзибоев, 77), 11.Дониёр Усмонов.

Захира: 7.Иззат Ғаниев, 15.Маъруф Зокиржонов, 20.Хуршид Мухторов, 28.Алексей Николаев.

“Бунёдкор”: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (c), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги (27.Сардор Собирхўжаев, 67), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Воҳид Шодиев, 56), 39.Элдор Шомуродов (20.Самир Бекрич, 79).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян.

Огоҳлантиришлар: Иван Милошевич 10, Самир Бекрич 80, Илья Ильин 82.

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 

Учрашув ҳакамлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий лига сўнгги турида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 19 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинни Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Олий лига

30-тур

“БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912”

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин

Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Наби Рўзимов

Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (барчаси – Тошкент)

Учрашув назоратчиси: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз).

Ўйин  19 ноябрь, пайшанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 14:00да бошланади. Қўқонлик футбол мухлислар ушбу учрашувда ҳам жамоамизни ёлғизлатиб қўйишмайди, деган умиддамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:34, 17.11.2015.
Ўқилди: 3062 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.