Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Лобанов - ўз ҳиссангни қўш!

Баҳо:
+ | -

Тан олайлик, Александр Лобанов барча танқид-дашномларга қарамай, миллий жамоамиз дарвозасини муносиб қўриқламоқда. Ҳарқалай, унинг қадами жамоамизга хуш ёқди. Умуман, Саша Игнатий Нестеров ва Элдор Суюновга чинакам рақобат тақдим этиш салоҳиятига эга эканлигини тўла исботлади. Афсуски, ижобий натижаларга қарамай, мухлислар ҳамон Лобановга қарата тош отишдан чарчашмаяпти. Ҳа, термамизнинг жиддий ўйинлари олдинда. Демакки, Сашани ҳали оғир синовлар кутмоқда. Бас шундай экан, дарвозабонга руҳий зарба беришни тўхтатиб, уни чинакамига қўллаб-қувватлайлик.

-----------------------------------------------------

Дарвозада турмоқ ҳазил эмас, шараф,

Миллатнинг шаънини улуғлаш бурчинг.

Буни ўйламасанг, турмоқдан не наф?

Кўрсата олмасанг майдонда кучинг.

-------------------------------------------------

Дерлар «Дарвозабон  - ярим жамоа»,

Терманинг тақдири турар қўлингда.

Хато қилганингда, янграйди таъна,

Қанча синовлар бор ҳали йўлингда.

            -------------------------------------------------

            Уққанлар замони асли бу замон,

            Нестеров сабоғин олавер тинмай.

            Яхши қўриқласанг элу юрт сен томон,

            Узоқ қол дарвозада, бемаҳал синмай.

-------------------------------------------------

Ажойиб «сэйв»ларинг ёдларда қолсин,

Тарих қатларига ёзилсин номинг.

Майдонда сен томон олқишлар ёғилсин,

Бўй кўрсатмасин ҳеч қусур ва хоминг.

            -------------------------------------------------

            Мақсадсиз, туйғусиз ҳеч ким тушмасин,

            Ҳар доим, ҳар дам майдонга туш-жўш.

            Россия орзуси армон бўлмасин,

            Терма парвозига ўз ҳиссангни қўш!

Бахтиёр ҲАСАНОВ, Поп тумани.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:00, 17.11.2015.
Ўқилди: 4861 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.