Кириш Регистрация

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, учрашувнинг якуний қисми кутганимиздек тус олмади"

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Бугунги ўйин мухлисларга манзур бўлди. Улар сўнгги дақиқаларгача ҳаёжонда ўтиришди. Афсуски, шундай чиройли ўйинимизни охирги уч дақиқада ўтказиб юборилган гол ювиб кетди. Бунинг оқибатида аламли мағлубиятга учрадик. Майдонда чиройли ўйин кўрсатганликлари учун ҳар икки жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдириб ўтаман. Учрашув якунига етгач, йигитларга ҳам намойиш этган ўйинлари учун ташаккур билдириб ўтдим. Валижонов ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Рақиб ҳимоячиларини таҳликада ушлаб турди. Баҳс охирларида «Локомотив» футболчилари марказдаги устунликни қўлга олишди. Шу сабабли, марказда жиддий қаршилик кўрсатиш мақсадида Алишер Маҳмудовни майдонга туширгандик. Афсуски, учрашувнинг якуний қисми кутганимиздек тус олмади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:22, 21.11.2015.
Ўқилди: 2800 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик