Ўз вақтида “Металлург”, “Локомотив” сингари клубларда тўп тепган футболчи Ғулом Ҳалимтоев кеча ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказди. Хайрлашув ўйини Зангиота туманидаги “Лочин” стадионида ташкил этилди. Шуни айтиш жоиз, Ҳалимтоев “темирйўлчилар” сафида 103та ўйинда майдонга тушган.
Тадбирга Ҳалимтоев билан бирга ўйнаган, шунингдек, уни яқиндан танийдиган бир нечта дўстлари ва танишлари ташриф буюришди. Улар орасида Сардор Қобулжонов, Олег Зотеев, Шерзод Шарипов, Рустам Яралиев, Жамшид Ҳамралиев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ильнур Хазигалиев, Саидкомил Акбаров, Шуҳрат Йўлдошев, Саҳоб Жўраев, Асрор Алиқулов, Маъмур Икромов, Азамат Исроилов, Санжар Шоаҳмедов каби футболчиларни учратдик.
Хайрлашув ўйинида жамоалар иккига бўлиниб 20 дақиқадан футбол ўйнашди. Бунда 6:4 ҳисоби билан Ғулом Ҳалимтоевнинг жамоаси ғалаба қозонди. Бунда Санжар Шоаҳмедов иккита тўп киритган бўлса, Илҳом Мўминжонов, Ғулом Ҳалимтоевнинг ўзи, Акмал Рисқуллаев ва Ҳалимтоевнинг ўғли Нортой биттадан гол уришди.
Иккинчи жамоа сафида эса Олег Зотеев билан Жамшид Ҳамралиев иккитадан гол уришди. Тадбир сўнггида Ғулом Ҳалимтоевнинг отаси Тоҳир ака ўғлининг хайрлашув ўйинига ташриф бурган барча-барчага миннатдорчилик билдириб дуо қилдилар.