Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Қўқон-1912": Рақамлар тилга кирганда

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг мавсум-2015даги статистик кўрсатиклари ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз. Якунланган мавсумнинг 30 учрашувида жамоамиз 31 очко жамғаришга эришган бўлса, рақиблар дарвозасига ҳам худди шунча (31та) тўп киритилди.

“Қўқон-1912” иштирокидаги 10 та ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилган. Буларнинг тўрттасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Олтита баҳсда рақибларнинг қўли баланд келган. Мана шу ўйинларнинг аксариятида аввалига ҳисобни очиб кейин мағлубиятга учраганмиз. Еттита учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилган. Уларнинг учтасида “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйин 3:1 натижаси билан якун топган. Буларнинг биттасида ғалаба қозонганмиз. Энг қизиғи, иккинчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларнинг учтасида худди шу ҳисоб қайд этилган. 2:2 ҳисобида дуранг натижалар уч марта кўзатилган. Ўз майдонимизда икки марта шу ҳисобини қайд этганмиз. Икки марта 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:25, 24.11.2015.
Ўқилди: 2372 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.