Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

“Металлург”: Ҳикмат Ҳошимов 30 учрашувда тўлиқ ўйнади

Баҳо:
+ | -
2015 йилги мавсум ҳам аллақачон тарих саҳифаларидан жой олиб улгурди. Бекободнинг “Металлург” жамоаси мамлакат XXIVмиллий чемпионатида 30 учрашув ўтказиб, шулардан 10 тасида ғалаба қозонди. 6 та учрашувда эса рақиблари билан очколарни бўлиб олишган бўлишса, 14 та ўйинда имконият бой берилди. Рақиблар дарвозасига бекободликлар 44 та гол киритишган бўлишса, ўз дарвозаларидан 38 та тўп ўтказиб юборишди. 36 очко жамғарган “Металлург” 16 жамоа ўртасида 9-ўринни банд этди. Бу йилги мавсумда бекободликларнинг асосий таркибида 20 нафар футболчи майдонга тушди. Жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов барча учрашувларда майдонда тўлиқ ўйнаганлигини эътироф этиш лозим. У майдонда жами 2700 дақиқа ҳаракат қилди. Жамоа сардоридан кейинги поғоналарни охирги мавсумларда кўникиб қолганимиздек Давронбек Каримқулов, Дониёр Одилов, Мирғиёс Сулаймонов, Шаҳзодбек Нурматов, Мурод Тошматов ва Руслан Вагаповлар эгаллашди. Уларнинг барчаси майдонда 2000 дақиқадан кўпроқ ҳаракат қилишди. Шунингдек, Жавлон Мирабдуллаев, Зафар Сафоев, Алишер Зиёвуддинов, Дилмурод Каримов, Александр Ковалев ва Шоҳназар Норбековлар ҳам 50 фоиздан зиёд учрашувларда майдонга тушишди. Жамоа ўйинчиларининг бу борадаги кўрсаткичлари қуйидаги тақвимда берилмоқда.   “Металлург” ФК ўйинчиларининг 2015 йилги мамлакат чемпионатидаги иштироки бўйича кўрсаткичлари  

 

Исми шарифи Ўйинлари сони Дақиқаси
1. Ҳикмат Ҳошимов 30 2700
2. Даврон Каримқулов 27 2424
3. Дониёр Одилов 28 2289
4. Мирғиёс Сулаймонов 25 2245
5. Шаҳзодбек Нурматов 26 2231
6. Муроджон Тошматов 27 2107
7. Руслан Вагапов 25 2032
8. Саиджон Абдужабборов 24 1793
9. Аюбхон Нўъмонов 21 1823
10 Жавлон Мирабдуллаев 20 1736
11. Зафар Сафоев 17 1530
12. Алишер Зиёвуддинов 25 1342
13. Дилмурод Каримов 24 1393
14. Суҳроб Султонов 13 1170
15. Александр Ковалев 17 1164
16. Шоҳназар Норбеков 16 825
17. Зоҳид Абдуллаев 12 281
18. Миртўра Акбаров 9 256
19. Сардор Расулов 8 200
20. Нозимжон Эсонов 3 186
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:23, 27.11.2015.
Ўқилди: 3708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик