Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Иван Ефремов даст кўтаришда олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига дастлабки олтин медаль ёзилди.

Вазни 105 кг.гача бўлган эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз Иван Ефремов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У даст кўтариш машқларининг илк уринишида 183, иккинчи уринишида 187 ва сўнгги уринишида 192 кг.ли штангани боши узра баланд кўтарди. Натижада барчадан оғир тошни кўтарган Ефремов даст кўтаришди олдин медални қўлга киритди.

Силтаб кўтаришда Иван дастлаб 204 кг.ни кўтарди, аммо кейинги уринишларда 215 ва 216 кг.ли штангаларни кўтара олмади. У 216 кг.ни ўзига бўйсундира олганида ҳам икки машқ йиғиндиси бронза медалига эга бўларди.

Ушбу вазнда қатнашган яна бир ўзбекистонлик атлет Сардорбек Дўсмуродов силтаб кўтаришда бронза медалини қўлга киритди. У 228 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олди. Дўсмуродов даст кўтаришда 166 кг. натижа кўрсатганди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни Ўзбекистонга битта олтин ва битта бронза медалларини тақдим этди.

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионати, Эркаклар, -105 кг.
Даст кўтариш
1. Иван Ефремов (Ўзбекистон) — 192 кг.
2. Александр Зайчиков (Қозоғистон) — 191 кг.
3. Симон Мартиросян (Арманистон) — 186 кг.

Силтаб кўтариш
1. Давид Бенжанян (Россия) — 231 кг.
2. Александр Зайчиков (Қозоғистон) — 230 кг.
3. Сардорбек Дўсмуродов (Ўзбекистон) — 228 кг.

Умумий
1. Александр Зайчиков (Қозоғистон) — 421 кг.
2. Давид Бенжанян (Россия) — 411 кг.
3. Артурс Плесниекс (Латвия) — 405 кг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:32, 28.11.2015.
Ўқилди: 5492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.