Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

АПЛ. «Лестер» «МЮ» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 14-тури доирасида кутилмаганда жадвалда пешқадамлик қилаётган "Лестер" ўз майдонида 2-ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Учрашувда ғолиб номи аниқланмади.

Ўйиннинг 26-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишган пайтда "тулкилар" дарвозабони тўпни эгаллади ва қарши ҳужумга асос солди. Деярли майдон марказидан берилган узатмадан сўнг Жейми Варди бирга бир вазиятга чиқди ва "МЮ" дарвозасини ишғол қилди. Варди кетма-кет 11та ўйинида гол уриб, АПЛ рекордини ўрнатди.

Биринчи бўлим сўнгида бурчакдан етказилган узатмани Швайнштайгер бош билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

Умуман олганда, ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйнашга интилишди. "МЮ" тўпни назорат қилган бўлса, "Лестер" қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда иккала жамоада голга тортадиган биттадан имконият юзага келди. Леонардо Ульоанинг зарбасини Де Хеа оёғи билан қайтарган бўлса, Депай яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

Мазкур дуранг кўпроқ "Манчестер Сити" ва "Арсенал"га манзур келгани аниқ. "Шаҳарликлар" бугунги ғалабадан сўнг "Лестер" билан биргаликда 29 очко тўплаган ҳолда, жадвални бошқаришмоқда. "МЮ" ҳисобида 28 очко бор. 26 очко тўплаган "Арсенал" ўз ўйинини эртага ўтказади.

АПЛ, 14-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 24 Варди, 1:1 – 45 Швайнштайгер.
Лестер – Шмейхель, Хут, Фукс, Симпсон (де Лат, 80), Морган, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон (Шлупп, 70), Марез, Окадзаки (Ульоа, 60), Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дармиан, Макнейр, Смоллинг, Блинд, Кэррик, Мата, Швайнштайгер, Янг, Руни (Депай, 68), Марсьяль.
Огоҳлантириш: Янг (14).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:20, 29.11.2015.
Ўқилди: 3143 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.