Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Луи ван Гал: «Биз 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлдик»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал АПЛнинг 14-тури доирасида «Лестер»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳафсалам пир бўлди. Биз баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Биз 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлдик, аммо рақибга голни ўзимиз совға қилдик. «Лестер» – қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоа эканини, биз бурчак тўпини ўйинга киритаётганда улар хавфли эканини билардик. Биз бу голни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди.

Албатта, танаффусгача ҳисобни тенглаштирганимиздан хурсандмиз. Иккинчи бўлимда ўйиндаги устунлигимиз янада ортди, лекин голли вазиятларни кўп юзага келтира олмадик. Депайда яхши имконият бўлди, Швайнштайгер бош билан зарба берди. Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди.

Ульоада ҳам яхши имконият бўлди, лекин бу вазиятни ўзимизга ўзимиз яратдик. Боиси, ҳимояланиш чоғида яхши ўйнай олмадик. Макнейр ҳужумчилардек ўйнайди. У бундай қилиши керак эмас. Руни оқсанлангани учун уни захира олдим.

Вардининг рекорди ғаройиб ва фантастик. У урган гол ҳам ажойиб чиқди. Бундай гол уриш ҳам осон эмас. Ўша пайтда яхши ҳимоялана олмадик. Кетма-кет 11та ўйинда гол уриш – бу фантастика. Буни барча ҳам уддалай олмайди», – дейди ван Гал.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:37, 29.11.2015.
Ўқилди: 2604 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.