Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

“Қўқон-1912”: Мавсумнинг ёқимли лаҳзалари

Баҳо:
+ | -

Яна бир футбол мавсуми тарихга айланди. Одатда бундан пайтда мавсум якунлари сарҳисоб қилинади. Бугун ҳам анъанамизни давом эттирамиз. Бугунги мақоламизда “Қўқон-1912” жамоасининг мавсумдаги ёқимли лаҳзаларини ёдга олиб ўтамиз.

 

Дебютдаги ажойиб ғалаба

“Қўқон-1912” жамоаси кучлилар сафига қўшилгач, мавсумдаги биринчи учрашувини сафарда Олий лиганинг ўртамиёна клубларидан бири – Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказишига тўғри келди. Мазкур учрашувда кўпчилик мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилганди. Аммо ўзгача иштиёқ билан қуҳна шаҳарга ташриф буюрган жамоамиз аъзолари Ориф Мамажоновнинг ягона голи эвазига майдон эгаларни доғда қолдиришга муваффақ бўлишди ва қўқонлик футбол мухлисларига ёқимли онларни тақдим этишди.

photo_2015-11-21_09-19-36

Чемпионга аталган сюрприз

Самарқанддаги ғалабадан кейин футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ортгани боис, 2-тур доирасидаги “Пахтакор”га қарши бўладиган ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрилаётган эди. Аммо ушбу баҳс бошқа муддатга қолдирилди.

Шундай бўлса-да, қўқонликлар мамлакат чемпионига сюрприз тақдим эта олишди. Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Шерлар” мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу куни ўйингоҳга ташриф буюрган минглаб мухлислар уйларига хурсанд ҳолда қайтганликларига шубҳа йўқ.

photo_2015-11-19_15-46-25

“Динамо” яна таслим этилди

Биринчи давра жамоамиз учун бироз омадсиз ўтди. “Қўқон-1912” маълум вақт ғалаба қозона олмагаётганди. Шунинг учун мухлислар иккинчи даврани интиқлик билан кутишаётганди. Иккинчи даврадаги илк рақиб эса “Динамо” эди. Шу пайтга бориб самарқандликларга қўқонлик мутахассис Баҳром Ҳакимов бош мураббий этиб тайинланганди. Шу боис, 16-тур доирасидаги ўйинга бўлган қизиқиш катта бўлди. Учрашувни ажойиб тарзда ўтказган вакилларимиз 3:1 ҳисобидаги ғалаба орқали қўқонлик футбол ихлосмандларига байрамона кайфият улаша олишди.

CIMG4135

“Локомотив”нинг “қоқилиши”

Кўпчилик футбол ишқибозлари “Локомотив”нинг чемпион бўла олмаганига айнан Қўқондаги ўйинда йўқотилган очколарни сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

25-тур доирасида ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳси олдидан кўплаб мухлису- мутахассислар “Темирйўлчилар”нинг имкониятини юқори баҳолашганди. Бироқ, барча тахминларнинг йўққа чиқарган вакилларимиз 0:2 ҳисобини 2:2га айлантира олишди. Ушбу учрашувда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқаларда омад биздан юз ўгирди. “Локо”дан олинган бир очко ҳам қўқонлик мухлисларга қувончли онларни тақдим этди. Чунки, мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан очко олиш ҳар қайси жамоага ҳам насиб этавермайди.

CIMG4889

Тарихнинг янгиланиши

Вилоят дербиси олдидан вакилларимиз “Металлург”ни доғда қолдириб, элитада қолиш масаласини деярли ҳал этишган ва футболчилар яхши спорт формасида эди.

Аммо Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда кўпчилик мезбонлар ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ етакчилардан очко тортиб олиш ҳадисини олган “Қўқон-1912” футболчилари бу сафар ҳам мухлисларга тарихий ғалабани тортиқ эта олишди. Дербида асосий ҳужумчилар – Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаровлар айрим сабаларга кўра иштирок эта олишмади. Лекин “Истиқлол” стадионидаги ўйинда катта саҳнага Дониёр Усмонов чиқди. Унинг ягона голи тарихни янгиланиши учун замин яратди. “Қўқон-1912” жамоаси шу кунга қадар Олий лига доирасида “Нефтчи”ни мағлуб эта олмаётганди. 2015 йилнинг 30 октябрь санасида бу ёқимсиз анъанага барҳам берилди. Шу куни кўпчилик “Қўқон-1912”га мухлислик қилганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Мазкур учрашувдаги ғалабадан сўнг жамоамизнинг кучлилар сафида қолишини расман  аниқ бўлди. Қўқонлик ишқибозлар ушбу беллашувни узоқ вақт эсларида сақлаб юришларига шубҳа йўқ.

CIMG4608

Умид қиламизки, янги мавсумда ҳам жамоамизнинг ёқимли лаҳзалари кўп бўлади ва жамоамиз мухлислари ғалабалардан сарамаст бўлишади. Жамоамизнинг ягона мақсади ҳам шу.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:14, 29.11.2015.
Ўқилди: 2222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.