Кириш Регистрация

АПЛ 14-тур. Лондон дербисида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 14-тур учрашувлари давом этмоқда. Бир неча дақиқа аввал "Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

"Уайт Харт Лейн" стадионида ўтган ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш қилди. Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик мезбонлар томонида бўлган бўлса, "аристократлар" қарши ҳужумда ўйнашди.

Моуриньо бу ўйинда соф ҳужумчисиз ҳаракат қилди. Эден Азар марказий ҳужумчи вазифасини бажарди. Бир вазиятда унинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Льорис қайтаришга муваффақ бўлди.

Жозе Моуриньо шогирдлари ушбу турдан сўнг 15 очко билан ҳозирча 14-ўриндан жой олди. "Тоттенхэм" 25 очко тўплади ва 5-ўринда қолди.

“Тоттенхэм” - “Челси” - 0:0
Огоҳлантиришлар: Роуз (32), Кейн (40), Уолкер (45), Вертонген (53) - Матич (59), Аспиликеэта, (90)
“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Роуз, Дайер, Дембеле, Мэйсон, Эриксен, Уокер, Кейн, Сон Хин Мин (Нжие, 73).
“Челси”: Бегович, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Оскар, Виллиан (Кенеди, 89), Азар, Фабрегас, Педро (Лофтус-Чик, 90), Матич.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:31, 29.11.2015.
Ўқилди: 2667 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.