Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ: Далиллар ва рақамлар

Баҳо:
+ | -

2 - «Ювентус» - «Манчестер Сити» баҳси (1:0)да майдонга тушган Патрис Эвра француз футболчилари орасида иккинчи бўлиб, ЧЛда 100та ўйин маррасини босиб ўтди. Бу борада яққол рекордчи - Тьерри Анри (112та ўйин).

2 - «Челси» ярим ҳимоячиси Виллиан «Маккаби»га қарши ўйинда жарима зарбасини голга айлантириш билан ажойиб натижа қайд этди. У ЕЧЛнинг бир мавсумида стандарт вазиятдан 4та гол урган иккинчи футболчига айланди. Бунга қадар «Лион»нинг собиқ вакили Жуниньо Пернамбукано 2005|2006 йиллар мавсумида шундай натижага эришганди.

20 - «Реал» гуруҳ босқичи баҳсларида 20та ўйиндан буён ютқазмаяпти.

20 - «Порту» барча турнирлар доирасида 20та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётган эди. «Динамо» (Киев) бу серияга чек қўйди.

36 - ЦСКА голкипери Игорь Акинфеев ЧЛ баҳсларида кетма-кет 36-ўйиндирки, гол қўйиб юбормоқда. Тўғри, унинг ҳисобида еврокубокларда ўтказилган 28та «қуруқ» ўйин ҳам бор.

47 - «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йил давомидаги голлари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Унинг голлари сони 47тага етди. Мессидан кейинги ўринда «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски бормоқда - 46та гол. 3-4-ўринларни эса «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду (45та) ва «Барселона»нинг яна бир вакили Неймар (43та) эгаллаб туришибди.

109 - Жон Терри «Порту»га қарши ўйинда ЧЛда 109-марта майдонга тушди. Бу борада у инглиз футболчилари орасида 2-ўринга чиқиб олди. Пешқадам Пол Скоулз («МЮ») ҳисобида 124та ўйин бор.

680 - Златан Ибрагимовичнинг ЧЛдаги голсиз серияси 680 дақиқа давом этди.

7000 - «ПСЖ» ярим ҳимочиси Анхель Ди Мария турнир янги формат кўриниш касб этганидан кейинги (саралаш раундларини ҳисобга олмаганда) 7000-голга муаллифлик қилди. Юбилей-1000-гол россиялик Дмитрий Хохлов номига ёзилганди.

КЎРСАТКИЧЛАР

Тўпурарлар: 7 - Криштиану Роналду («Реал»); 5 - Артём Дзюба («Зенит»), Роберт Левандовски («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»), Луис Суарес («Барселона»)

Ассистентлар: 4 - Кинсли Коман («Бавария»), Алексис Санчес («Арсенал»), Халк («Зенит»), Неймар («Барселона»)

Сариқ карточка: 5 - Сантьяго Ариас (ПСВ); 4 - Максим Гоналон («Лион»), Тарас Степаненко («Шахтёр»)

Қизил карточка: 1 - 16 нафар футболчи

Энг кўп гол урган жамоалар: 17 - «Бавария»; 14 - «Барселона»; 12 - «Байер», «Зенит»

Энг кам гол урган жамоалар: 1 - «Маккаби» Т-А., «Мальмё»

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 14 - «Бавария»; 13 - «Барселона»

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоа: 5 - «Рома»

Бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоа: 4 - «Порту»

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 2 - «Байер», «Реал», «Севилья», «Барселона»

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 18 - «Бенфика», «БАТЭ»; 16 - «Зенит»

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 2 - «Атлетико»; 3 - «Ювентус», «Бавария»

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: 2 - «Гент», «Мальмё»

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 17 - Каземиро («Реал»); 16 - Фернандиньо («Манчестер Сити»), Маркус Розенберг («Мальмё»)

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 18 - Гжегож Криховяк («Севилья»), Халк («Зенит»); 16 - Андре Андре («Порту»)

Энг кўп «офсайд»га тушган футболчилар: 13 - Златан Ибрагимович («ПСЖ»); 10 - Диего Коста («Челси»)

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 3 - Николас Гайтан («Бенфика»), Халк («Зенит»)

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 4 - Артём Дзюба («Зенит»), Томас Мюллер («Бавария»), Адмир Меҳмеди («Байер»)

Бош билан гол уриш бўйича етакчи футболчи: 2 - Венсан Абубакар («Порту»)

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи футболчи: 4 - Виллиан («Челси»)

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 6 - Криштиану Роналду («Реал»); 5 - Луис Суарес («Барселона»)

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 57 903 метр - Данни («Зенит»); 57 830 метр - Ларс Штиндль («Боруссия» М.)

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 3774 - «Барселона» (89 фоиз аниқ); 3715 - «Бавария» (91 фоиз аниқ)

Энг кам «пас» узатган жамоалар: 1456 - БАТЭ (70 фоиз аниқ); 1468 - «Мальмё» (73 фоиз аниқ)

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар (фоиз ҳисобида): 67 - «Барселона», «Бавария»; 61 - «МЮ»

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар (фоиз ҳисобида): 34 - «Мальмё»; 36 - БАТЭ

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 2015 йил 26 ноябрь ҳолати бўйича келтирилган.
 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:04, 01.12.2015.
Ўқилди: 6849 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.