Хабарингиз бор, куни кеча ФИФА ташкилоти йилнинг энг футболчисига номзодларнинг якуний уч нафарини эълон қилди. "Олтин тўп-2015" учун "Барселона"нинг икки нафар аъзоси Лионель Месси ва Неймар ҳамда "Реал Мадрид" етакчиси Криштиану Роналду кураш олиб боришади.
Мазкур совринга асосий номзодлар аниқланганидан сўнг, Неймар "Олтин тўп" учун Месси фаворит эканини ва Роналду ҳеч қандай имкониятларга эга эмаслигини айтиб ўтди.
"Олтин тўп" мукофотига нозод бўлиш мен учун катта шараф. Луис Суарес ҳам кучли учликда бўлиши керак эди. Месси - шубҳасиз ушбу совринга фаворит. Агар "Олтин тўп"ни Роналду олса, мен футбол билан бутунлай хайрлашаман", - дейди Неймар испан ОАВга.
Аввалроқ, "Олтин тўп-2015" мукофотига Лионель Месси эгалик қилиши аниқ бўлганди.