Испания футбол лигаси маҳаллий телекомпаниялар билан 2016-2019 йиллар давомидаги 3 мавсум ўйинлари бўйича умумий қиймати 2,65 млрд долларлик иккита шартнома тузди. Бу ҳақда лига сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, DTS Distribuidora компанияси билан 750 миллион евро, Media Producciоn компанияси билан эса 1,9 миллион долларлик шартнома имзолаган.
Бу компаниялар Примера, Сегунда, Испания Кубоги ва иккинчи дивизион ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг февралида Англия премьер лигаси кейинги 3 мавсум ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини Sky Sports ва BT Sport компанияларига €6,9 млрд эвазига сотганди.