Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Реал”нинг 8 муаммоси

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг ҳар бир нуқтасида ўз мухлисларига эга ҳисобланган Мадриднинг “Реал” клуби муаммолар гирдобида қолиб кетди. Жамоанинг айни пайтда ишлари кўнгилдагидек эмас. Гол урар машина ишдан чиқди. Бу эса “қироллик клуби”нинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Шу боис, “Реал”нинг 8 муаммосига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Мураббий ва футболчиларнинг келиша олмаётгани
Ёзда Мадридга Рафаэль Бенитес олиб келингандан кейин бир қатор футбол жамотчилик вакиллари бу мураббий борасида турли хил фикрлар билдира бошлади. Кимдир Бенитеснинг даври ўтган дея қарай бошласа, бошқалар тартиб интизомни яхши кўрадиган мутахасис “қироллик клуби” учун айни муддао деган инсонлар кўрая бошлади. Лекни ҳозир...

Бенитеснинг 11-тургача ишлари жойида эди. Аммо сафарда “Севилья”га, “Барселона”га қарши ўз майдонидаги йирик мағлубият испаниялик мураббий эгаллаб турган курсини анча қимирлатиб қўйди. Энг ашаддий рақибига ўз майдонида мағлуб бўлиш жуда аламли бўлди. Эътиборга молик томони, “Реал” футболчилари шу куни ҳеч нарса қила олишмади ёки қилишни хоҳлашмади. Бунинг асосий сабаби эса Бенитесдир. Чунки натижага мураббий жавоб беради.  

Қолаверса, Рафа ўзи билган футболчилари орасида Роналдуни энг кучлиги дея айтмаган. Бу жамоага ёқмади. Чунки ҳамма Роналдуни энг яхши деб ижобий натижаларга эришарди. Бенитесда бунинг акси кузатилмоқда.

Жамоа футболчилари мураббий билан келиша олмаётгани кундек равшан. Ҳатто Флорентино Перез бу гапларни инкор қилиб чиққан бўлсада.

Жамоа етакчилари билан келиша олмаган мураббийнинг сафари қариши аниқ.   

Футболчиларнинг жароҳатлари
Жамоа Евро-2016 саралашида энг кўп зарор кўрганлар қаторида биринчи ўринда туради. Чунки “қироллик клуби” футболчилари “ФИФА вируси”дан яхшигина азият чекканлар. Энди эса ўша футболчилар сафга қайтган бўлсада, жароҳатларини тез-тез янгилаб олишмоқда.

Эътиборга молик томони, “Реал”нинг ҳимоя чизиғидаги асосий таркиб футболчилари ҳисобланган Карвахал, Рамос, Варан ва Марсело кабилар айни пайтда “ўйиндан ташқари” ҳолатда. Бу эса ҳимояда муаммолар етарликча эканини кўрсатиб турибди.

Номлари санаб ўтилган футболчиларининг сафга қайтадиган тахминий муддати:
Серхио Рамос 1 ой
Карвахал 3-4 ҳафта
Варан 3 ҳафта
Марсело эса шу кунларда жамоага қўшилиши кутилмоқда.

Роналдунинг тўпурарлик маҳорати сусайгани
Амалдаги “олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду айни пайтда ўзи хоҳлагандек ҳаракат қила олмаяпти. Унинг голурарлик маҳорати пасайди. Балки бу ўткинчи ҳолатдир. Лекин мадридликлар айнан партугалиялик ярим ҳимоячининг муваффақияти эвазига натижага эришаётгандилар. Жамоа унга ўрганиб қолганди. “Машина” эса ҳозир вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Бу эса клубнинг натижаларага ҳам яхшигина таъсир кўрсатмоқда...

Бензема “иши”
Мадриднинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоадаги шериги Вальбуэнага қилган ишидан кейин анча гап сўзлар “ёмғирида” қолиб кетди.

Ўз навбатида, бу воқеа юзасидан ҳамма ҳар хил фикр билдирмоқда. Баъзилар Бенземани 2 кун қамоқда ўтирганини хабар берса, футболчининг агенти бу ОАВнинг ғийбати дея баёнот берган.

Энди буларнинг барчаси яқин кунларда ҳал бўлади. 10 декабрь куни ФФФда Ноэль Ле Грэт матбуот анжуни ташкил қилади ва ўша куни Бензема масаласига ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

“Эл-класико”даги омадсизлик
“Реал” “Барселона” билан ўйингача ўз майдонида қанақа мусобақа бўлишидан қатъий назар дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолаётганди. Лекин “эл класико”да “Бернабеу” азалий рақиб футболчиларини олқишлади. Бу мадридликлар учун жуда ва жуда аламли эди. Бу учрашувда “Реал” футболчиларини умуман таниб бўлмади. Оддий рақиб дарвозасини ишғол қила олмаганда қанчалик жахли чиқадиган Роналду шу куни Бравони доғда қолдира олмаганда пинагини ҳам бузмади. Ўша вазиятларни шунчаки жилмайиш билан “қарши” олди. Бу ҳолатга бошқа томондан қарайдиган бўлсак, футболчилар ҳудди мураббийга нисбатан “иш ташлашни” амалга оширгандек таасурот қолдиришди. Яна ким билади...

Узун қулоқ гапларга қараганда, “эл класико” олдидан “қироллик клуби” етакчилари мураббий олдига кириб, бу баҳсда ҳимоявий ўйин намойиш этиш яхшиликка олиб келмаслигини Бенитесга тушунтиришга уринишган. Лекин мураббий ўз билганидан қолмади. Натижа эса барчага маълум.  

Жамоа сардорининг йўқлиги
Ёзда бутун футбол оламининг кўзига ёш келишига сабабчи бўлган Икер Касильяс Мадридни тарк этди. Эл-капитаносиз қолган “Реал” бир қарашда ўзини ўнглагандек эди. Лекин жамоанинг асосий устуни Рамос ҳам ҳозир жароҳат олиб клубни ёлғизлатиб қўйди. Айнан шу сабаб ҳам “қироллик клуби”нинг салбий натижа қайт этишига қайсидир маънода яна бир сабаб бўлмоқда.

Испания кубогидаги тушунмовчилик
Шундоқ ҳам муаммоалари етарликча “Реал” лкубига яна бир “бош оғриғи” юзага келди. “Қироллик клуби” Испания кубоги доирасида “Кадис”га қарши ўйинда Денис Черишевни майдонга туширган. Россиялик футболчи гол урди ва жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Лекин учрашувдан сўнг “ҳангомалар”нинг каттаси бошланди. Каталонияда байрам. “Реал” тушиши керак бўлмаган футболчини ўйнатди. Натижада “бланкослар” Испания кубогидан четлатилиши керак, деган хабарлар кун мавзусига чиқди. Бу эса “Барселона” футболчилари учун айни муддао бўлди. Ҳатто Дани Алвес “Реал”нинг кубок баҳсларидан чиқарилиб юборилиши кераклигини ўз интервьюларида айтиб ўтди.

Лекин Денис Черишевдан тортиб, Флорентино Перезгача бу гаплар асоссиз эканини ва ярим ҳимоячининг дисквалификациясидан хабарлари йўқлигини айтиб ўтишмоқда. Чунки Черишев сариқ карточкаларини “Вильярреал”далигида орттириб олганди. Бундан Мадрид клубининг хабари йўқлиги айтилмоқда.

Кўрамиз, бу борада Испания ФФ қандай қарор қабул қиларкин?!

“Барселона” билан орадаги 6 очколик фарқ
“Реал” Испания чемпионатида “Севилья”га мағлуб бўлганидан кейин “эл класико”га рухий жиҳатдан тайёр бўла олмади ёки бошқа сабаблар бўлди. Нима бўлганда ҳам “қироллик клуби” ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ушбу ғалаба “Барселона”нинг “Реал” билан орадаги фарқни 6 очкогача кўпайтирди. Бу эса Флорентино Перезга уйқу бермаслиги аниқ. Шунинг учун яқин орада Перез жамоада ниманидир ўзгартирмаса вазият яхшиланиши қийин.

Бир неча кун олдин Перезнинг матбуот анжуманидаги гапларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Бенитесдан кўра қайсидир футболчининг клубни тарк этиш эҳтимоли юқорироқ.

Лекин нима бўлган тақдирда ҳам “Реал” ўйинидан ҳар доим завқ олиш керак. Бу жамоанинг ўйинларига тасаннолар айтиш жоиз. Клуб айни пайтда муаммолар кўчасига кириб қолга бўлсада, ашаддий мухлислари уни тарк этишмайди. Чунки бу кунлар ҳар бир жамоанинг бошида бор.    

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:02, 04.12.2015.
Ўқилди: 6492 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.