Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Шайх Салмон: «Умид қиламанки, яқин орада Платинининг ФИФА сайловларида иштироки бўйича ойдинлик киритилади»

Баҳо:
+ | -

Осиё фтубол конфедерацияси (ОФК) президенти ва ФИФА президенти лавозимига номзод шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа УЕФА президенти Мишель Платинининг ФИФА президенти сайловларида иштироки бўйича вазиятга иложи борича тез орада ойдинлик киритилишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда шайх Салмон ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилди.  

ФИФАнинг аҳлоқ бўйича қўмитаси 8 октябрда Блаттер ва Платинини коррупцияда гумон қилиб, ўзлари эгаллаб турган лавозимлар ва футбол билан боғлиқ исталган фаолиятдан 90 кунга четлатганди.

ФИФА ижроия қўмитаси 20 октябрда Платинининг ФИФА президенти сайловларида иштирок этиш аризасини ундан барча санкциялар олинмагунча кўриб чиқмаслик ҳақида қарор қабул қилганди. 18 ноябрда ФИФАнинг апелляция қўмитаси Блаттер ва Платинининг ушбу ҳолат юзасидан апелляцияларини рад этган бўлсада, Платини Спорт ҳакамлик суди орқали футбол фаолиятига тақиқловнинг бекор қилинишига эришишга уринмоқда.

Аввалроқ шайх Салмон агар Платинидан тақиқлов олинса, у эҳтимол сайловларда иштирок этишга қизиқиш билдирмаслигини айтган эди.

“Менга Платини билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериш мушкул. Тергов кетмоқда ва мен унинг деталларидан хабардор эмасман. Мен фақатгина бу воқеа тез орада ҳал бўлади деб умид билдираман. Агар Платини сайловларда иштирок этса, унда биз вазиятни баҳолай оламиз. Бу икки ҳафтадан кейин ёки бир ойдан кейин ҳам юз бериши мумкин. Шунинг учун кўп марталаб “агар” сўзини ишлатиб, мулоҳаза юритишни истамасдим. Шуни айта олишим мумкинки, биз энг босиқ қарорни қабул қиламиз”, - деб айтди шайх Салмон.

Шайх Салмон унга сайловларда ким асосий рақобатчи бўлиши ҳақида гапиришни истамади. “Мен эътиборимни ўзимнинг сайлов кампаниямга қаратганман ва бошқа номзодларга қарамайман. Мен кампаниям тоза бўлишини ва у тўғрисидагина фикр юритишни истардим”, - деб айтди ОФК президенти.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:42, 05.12.2015.
Ўқилди: 2673 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик