Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ажман” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
БАА Про-лигаси вакилига қарши кечган ушбу назорат учрашуви Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ишончли ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг ҳар икки таймида Ўзбекистон олимпиячилари мураббийлар штаби икки хил таркибни майдонда синаб кўрди. Бирични бўлимда ҳаракат қилганлардан Жамшид Искандеров, Достон Ҳамдамов ҳамда Элдор Шомуродов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади ва тайм 3:0 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якун топди. Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси яна бир голни нишонлашга эришди. Ўйиндаги сўнгги голни Жавоҳир Расулов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалалга оширган ҳолда киритди – 4:0.
Назорат учрашуви. 06.12.2015. Дубай Ўзбекистон о.т.ж – “Ажман” (БАА) 4:0
Голлар: Ж. Искадеров, Д. Ҳамдамов, Э. Шомуродов, Ж. Расулов
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркиби: Биринчи бўлим: Абдумавлон Абдужалилов, Максимилиан Фомин, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев Иккинчи бўлим: Асилбек Омонов, Муҳсин Убайдуллаев, Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Диёр Туропов, Жавоҳир Расулов, Абдуллоҳ Олимов, Аббос Махсталиев, Тимур Ҳакимов, Жасур Ҳакимов, Шохназар Норбеков