Ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари ўйин, жамоа ва мураббий ҳақида анча-мунча кўп маълумот берадиган ва яширадиган жой экан. Шунинг учун анжуманларнинг биттасини қолдирмай қатнашмоқдаман. Шимолий карисларни ютганимиздан кейинги анжуманда одам кўплигидан наҳорги ошга киролмай қолганларга ўхшаб, тўйхонага сиғмай маърузани ташқаридан туриб тинглаганларга ўхшаб анжуманлар хонасига киролмай қолганлар кўп бўлди. 30-тур ўйинидан сўнг эса, чемпионатимиз байроғи туширилган ўйиндан сўнг, тарихимизда биринчи марта чемпион сўнги дамда аниқланган тур ўйинидан сўнг матбуот анжуманида 4 киши қатнашди. Футболимизга журналистларнинг икки хил муносабати ойдин бўлди. Ишқибозларимизга кўтаринки кайфият керак. Журналистларга ҳам. Уларни бошқаси қизиқтирмади. Ана холос. Футболимиз даражасини чемпионатимиз савияси белгилаб беришини ҳаммамиз биламиз. 30-тур ўйинига бўлган бундай муносабатимиз билан футболимизни деб кунда заҳмат чекишдан нари юришимизни ҳаммага кўрсатиб қўйдик.
Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.