"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано футболчилик фаолияти бу қадар ёрқин кечишида "Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг ўрни беҳад катта эканини таъкидлаб ўтди.
"Мен Европадаги илк тажрибамга "Вест Хэм"да эга бўлганман. Ўшанда мени "Ливерпуль"га олиб кетиш учун Рафаэль Бенитес келганида нафақат ўзим, балки атрофдагилар ҳам жуда ҳайрон қолгандилар. Чунки ўша вақтда "Ливерпуль"да менинг позициямда Хаби Алонсо, Сиссоко ва Стивен Жеррардлар тўп сурар эдилар.
Аммо Бенитес мендаги ҳислат улардан ҳеч бирида йўқлигини таъкидлади ва мени "Ливерпуль"га ўтишга ундади. У буюк инсон, буюк мураббий ва буюк устоз. Ундан бир умр миннатдорман. У мени 20 метрлик чоҳдан тортиб чиқара олган эди", - дейди Маскерано.