"Бавария” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Загребнинг “Динамо” (2:0) жамоасига қарши кечган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Жамоа голли вазиятлар яратди ва ҳақли ғалабага эришди. Мехди Бенатиа жароҳат олгани биргина ёмон хабар.
Қуръа натижасидан сира хавотирда эмасман. Агар “Бавария”ни жароҳатлар қийнамаса, Европада энг кучлилар билан ҳам тенгма-тенг кураша оламиз”, — деди Гвардиола.