Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Валерий Лёткин:«Қайсидир ўйин санаси ўзгарса, бунда ким айбдор…?»

Баҳо:
+ | -

Яқинда футболимиз фахрийси, таниқли мутахассис Валерий Лёткин ўзининг 70 ёшлик юбилейини нишонлади. «Меҳ-нат-каш!» Ўзбекистон футболи Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов юбилей оқшоми Валерий Лёткин фаолиятини шу биргина ибора билан чиройли тарзда таърифлади.

- Ҳозирги кунда ота-оналар ўз фарзандларини футбол мактабларига етаклаб боришади, - дея эслайди Валерий Николаевич ёшлик даврини. — Мен эса кечгача тўп ортидан югурганим учун онамдан дакки эшитардим. Ҳалигача унинг гапларини эслайман: «Бир кишининг 3 нафар ўғли бўлган экан. Иккиси ақлли, учинчиси футболчи». Шунга қарамай, стадион ўзига тортаверарди. Болалигимда шунчаки, катталарга тўпни ташлаб турардим. Бундан фахрланганман ҳам.

Онаси 12 ёшли ўғлига спорт формалари - гетра, кеда, ва 3-рақамли футболка беришганидан сўнг уларни ўзи тозалаб, авайлаб-асрашини кўргач, барчасига розилик беради.  Бироқ ёмон баҳо олганида, машғулотларга боришини тақиқлаб қўярди. Қисқаси, ёш Лёткин яхши ўқишга мажбур эди. У вақтини тўғри тақсимларди ва ҳаммасига улгурарди. Шу-шу интизом масаласи унинг учун ҳаётий қоидага айланди.

Бўйдор йигитни марказий ҳимоя­да ўйната бошлашади. У ўзига яраша «тозаловчи» эди ва шериклари хатоларини тўғрилаб, бутун ҳимояни бошқарарди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси ва «Пахтакор»даги жамоа­дошларининг айтишларича, Лёткин тўқнашувларда нафақат рақиб, балки ўзини ҳам аямасди. Оддий айтганда, «Ўйини яхши ўқирди». Доимо қайноқ жойда ҳозир бўларди. Зеро, сардорлик мақоми ундан шундай ҳаракатланишини талаб этарди. Жасур йигит ҳужумчилардан етарлича зарбалар ҳам қабул қиларди. Хусусан, бир сафар «Пахтакор» сафида оғир жароҳатланади. Бу Москванинг «Спартак» жамоасига қарши ўйинда юз берганди. У қийинчиликларга қарамай, даволанади ва яна майдонга қайтади. Тўғри, ўша мавсумнинг қолган қисмини «Ташавтомаш» жамоа­сида ўтказади. Лекин олдингидек ўйнолмаётганини ҳис қилади. Натижада бутсаларини михга илади. Хуллас, айни кучга тўлган вақти - 25 ёшида мураббийлик фаолиятини бошлайди. Кичик жамоаларда ишлаб, тажриба тўплаганидан сўнг футболчилар билан яхши тил топишадиган Лёткинни катта клубларга таклиф қиладилар. Натижада у Жиззах, Халқобод, Муборак, Андижон, Самарқанд, Бекобод жамоаларида ишлайди. Мураббийликдаги фаолиятининг энг катта қисмини эса «Трактор» жамоасида ўтказади. Завод жамоаси Лёткин қўл остида «чақилмас ёнғоқ» мақомини олганди. Умуман, бугунги юбиляр «Трактор»ни 15 йил давомида бош­қарган.

Унинг шогирдлари қаторидан Равшан Ҳайдаров, Юрий Шейкин ва Алексей Евстафеевни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Асосийси, Лёткин гарчи 70 ёшни қаршилаган бўлсада, ҳамон ишлашда давом этмоқда. У айни пайт ПФЛда Мусобақаларни ўтказиш бўлимини бошқармоқда.

- Сиз чемпионат тақвимидан хурсанд бўлган бирор-бир клуб раҳбари ёки мураббийни учратганмисиз? - дея савол беради Валерий Николаевич. - Ҳаммада ўзига яраша эътирози бўлади. Ваҳоланки, нафақат ОЧЛда иштирок этувчи клублар, балки турли ёш тоифасидаги 14та терма жамоамиз ўйинлари саналарини ҳам ҳисобга олиш лозим. Мухлислар, стадион ходимлари ва телеоператорларда ҳам эътироз туғилиши табиий ҳол. Қисқаси, ҳамма кўрпани ўз томонига тортади. Агар бирор ўйин санаси ўзгарса, бунда ким айбдор? Мусобақаларни ўтказиш бўлими, яъни Лёткин. Уни эътиборга олмабди, буни назардан қочирибди...

Қисқаси, фахрий мутахассис дои­мо ҳаракатда. Тан олиш жоиз, унинг обрўси ва атрофида жамланган ёш кадрларга барча нозик жиҳатларни қунт билан ўргатиши туфайли олий, ёшлар ва биринчи лигаларимиз регламенти Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъада энг мувофиқлаштирилганларидан бири сифатида тан олинган.

Тимур Низаев, «Правда Востока» шарҳловчиси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:18, 10.12.2015.
Ўқилди: 4101 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.